Вьетнам пойтахти Ханой шаҳар раҳбарлари аҳолидан ит гўшти истеъмол қилмасликни сўрамоқда…

0

 

Бунинг асосий сабаби шуки, шаҳарда кейинги пайтларда охири ўлим билан якун топувчи хасталиклар кўпайиб кетган. Бунга лептоспироз ва қутуриш кабиларни мисол сифатида келтириш мумкин. Қолаверса, ит ва мушук гўштини истеъмол қилиш билан одамлар шаҳарнинг жаҳон айвонидаги обрўсига путур етказмоқда.

Агар статистик маълумотларга назар ташласак, бугунги кунда Ханойдаги минглаб дўконларда мушук ва ит гўшти сотилади. Мушук гўшти итники каби серхаридор бўлмаса-да, барибир сотилиб кетади. Ачинарлиси, ханойликлар ит ва мушукларни шафқатсиз тарзда ўлдириб, ана ундан кейин гўштини овқатга солишади.

Айни пайтда шаҳарда 500 мингга яқин ит ва мушуклар яшаб турибди. Уларнинг асосий қисми уй ҳайвони ҳисобланишига қарамай, ўн фоизини семиртириш учун махсус боқишади.

Ханойда бу таклифни норозилик билан қарши олишди. Шаҳар аҳолиси бу таклиф билан раҳбарларни фуқаролар эркинлигини бўға бошлаганликда айблашди. Айримлар, тақиқлаш ўрнига ит ва мушуклар учун солиқ белгиланишини таклиф этди. Бундан ташқари, ит ва мушук гўшти махсус дўконларда сотилса, мақсадга мувофиқ бўларкан.

Эслатиб ўтамиз, ит гўшти Вьетнамда энг харидоргир ва арзон ҳисобланади. Гўшт учун мамлакатда йилига 5 миллионга яқин ит ўлдирилади.

The Guardian

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кутиб қоламиз!

https://t.me/olimjonhayit

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here