Бекободда давлат бюджетини ўмарган раҳбарлар фош қилинди

0

Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга кадар текширув давомида, 2017 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 237,7 млн. сўм талон-тарож қилингани аниқланган.

Ушбу пулларни тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги, Статистика, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат комиссия аъзолари 25 нафар фермер хўжаликларига ноқонуний равишда молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларини бюджетдан ажратиб, фермер хўжаликлари ҳисоб-рақамларига ўтказиб, бюджет маблағларини ўмарганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

 

qalampir.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here