ҲАҚИҚИЙ ҲАНГОМАНИНГ БУНДАН БАТТАРИ БЎЛМАЙДИ…

0

 

* * *

 

— Хотинжон, нега бунча хомушсан?

— Туғилган кунингизга атаб совға олдим.

— Ие, шунгаям хафа бўладими?

— Ҳозир совғани оласиз-у, ойнадан ирғитиб юборасиз деб қўрқаман.

— Бўпти, ташламайман. Кўрсат-чи!

— Сўз берасиз-а?

— Ҳа.

— Мана, янги ахлат челаги олгандим.

 

* * *

 

Беш яшар боладан сўрашди:

— Тошматвой, агар сенга безорилар ташланиб қолишса, нима қиласан?

— Э, мен улардан қўрқмайман.

— Йўғ-э!

— Ҳа, чунки мен каратэ, бокс, айкидо, дзюдо деган даҳшатли сўзларни ёддан биламан.

 

* * *

 

Эр сафардан қайтгач, ичкарига кирди-да, шкаф, ваннахона, балконларни бирма-бир титкилаб чиқди. Бегона эркак йўқ. Шунда секин хотинининг ёнига ўтирди-да, деди:

— Қарияпсан, хотин!

 

* * *

 

Эр уйга жаҳл билан кириб келди-да, хотинини уриша кетди:

— Сен айбдорсан ҳаммасига! Ота-оналар мажлисига жўнатасан-да, ўғлимизнинг мактаби қаердалигини айтмайсан!

 

* * *

 

Официант операция хонасида қонга беланиб ётибди. Шу пайт врач кириб келди ва официант деди:

— Дўхтир, ёрдам беринг, мен ўляпман!

— Кечирасиз, бизда бу столга хизмат кўрсатилмайди.

 

* * *

 

— Ўртоқ старшина, одамлар маймундан тарқаган экан. Шу ростми?

— Рост. Аммо бу нарсанинг старшиналарга алоқаси йўқ.

 

* * *

 

Дўстимга врачлар очлик ёрдамида даволанишни тавсия этишибди. Ишонасизми, у жуда кўп пулни иқтисод қила олди. Энди ўша пуллар унинг дафн маросимига ҳам, еттисига ҳам, қирқигаям бемалол етади.

 

* * *

 

— Хўш, ўғлим, кундалигингни кўрсат-чи! Бугун менга нималар олиб келдинг?

— Э, у ерда биттагина икки бор холос.

— Бор йўғи биттагинами?

— Хавотир олманг, дада, эртага яна олиб келаман.

 

* * *

 

—  Талаба, Тошматов, нега менга қулоқ солмаяпсиз?

—  Қулоқ соляпман.

—   Унда охирги айтган гапимни такрорлаб беринг-чи!

— «Талаба, Тошматов, нега менга қулоқ солмаяпсиз?»

 

* * *

 

Болакай «тўрт» сўзини айта олмасди. Дўконга кирди-да, сотувчига деди:

— Менга олтита нон беринг. Иккитаси керакмас.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кутиб қоламиз!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here