RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади

0

Ўзбекистоннинг RAVON автомобиль бренди Россияда 2018 йил август ойида бирорта ҳам автомобиль сота олмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг янги ҳисоботида қайд қилинган.

Ҳисоботда қайд қилинишича, энг кўп сотилган янги енгил автомашиналар асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига тўғри келади. Шу билан бирга, 2018 йил август ойида автомобиллар савдосининг 11,0 фоизга ўсиши кузатилган. 2017 йилнинг шу даврига таққосланганда 14 644 дона автомобиль кўпроқ сотилган, жами 147 388тани ташкил этилган. Умуман, 2018 йилнинг январь – июнь ойларида жами Россия бозорида жами 1 140 061 дона автомобиль сотилган.

Бироқ Ўзбекистоннинг RAVON бренди Россия автобозорида ўз ўрнини йўқотишда давом этмоқда. Корхона кетма-кет учинчи ойдирки умуман автомобиль сота олмай келмоқда. Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 518 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган ва бу борада Россия бозорида кучли 20таликка кира олганди, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184та RAVON брендидаги машиналар сотилган эди.

Таққослаш учун, июнь ойида Россия бозорларида Lada 28 683, KIA 18 857, Hyundai 13 993 дона автомобилларини сотишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, RAVON июнь ва июль ойида ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмаганди. Шунга қарамай, компания июль ойи сўнггида Россия бозори учун чиқарилган автомобиллари нархини кескин оширганди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here