СУТ УМРНИ УЗАЙТИРАДИ…

0

 

Канададаги Макмастер университети олимлари сут маҳсулотларининг инсон организмига фойдали жиҳатларини аниқлашди. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, кунига икки-уч стакандан сут ичиб туриш, ёки 250 граммдан йогурт истеъмол қилиш юрак хасталикларидан асрабгина қолмай, одамнинг умрига умр қўшаркан.

Бундан ташқари, бир кунда 5 грамм сариёғ, 15 грамм пишлоқ истеъмол қилиш ҳам организм учун жуда фойдали экани маълум бўлди. Умуман олганда, сут маҳсулотларини меъёрий миқдорда истеъмол қила бориш эрта ўлиш даражасини 1, 1 фоизга камайтира оларкан. Бунга сут маҳсулотлари таркибидаги K1, K2, кальций, магний, калий кабилар сабабчидир.

MedicalXpress

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here