Тошкентда наушник бир аёлнинг ҳаётига зомин бўлди

0

2018 йил 13 сентябрь куни соат 08:00 ларда Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Боғишамол кўчаси, “Салар-Ялонғоч” бекатлари оралиғида “Тошкент-Ходжикент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 6429-сонли электропоезд қулоғида қулоқчини (наушник) бўлган ҳолда темир йўлни кесиб ўтаётган Л.ни уриб юборган ва у олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

sputniknews-uz.com