ЎЗБЕГИМНИНГ КАЛТА ЮБКАЛИ, БЎЁҚ АСИРАСИГА АЙЛАНГАН ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАРИ…

0

 

«Ўзбекистон-24» телеканали орқали намойиш этилган лавҳаларда Тошкент шаҳридаги №110 ҳамда №50- мактабларда таълим олаётган ўқувчилар, уларга таълим бераётган муаллималарнинг ташқи кўриниши ҳақида сўз боради. Бу мактабларнинг ўқувчи қизлари калта юбкаларда, юз-кўзларидан тортиб тирноқларигача бўёқ чапланган ҳолда синфхоналарга кириб келишмоқда. Бошланғич синфларда эса ўқувчилар тўлиқ мактаб формасида ўтирибди. Лекин уларга таълим бераётган муаллиманинг калта юбка ва ҳалигидек бўёқлар асирасига айлангани ҳар қандай одамнинг энсасини қотирса керак. Ахир, муаллимлар биринчи навбатда шогирдларига ўрнак бўлиши керак эмасми?..

Журналистлар атайин кузатишди. Соат 8: 00 дан ошгач ҳам мактабга ўқувчилар оқиб келишда давом этмоқда. Юқорида таъкидланганидек ўзи учун ўта гўзал, атрофдагилар, жамият учун ачинарли кийимда, сочларини алламбалоча турмаклаган қиз-йигитларни эса жуда қимматбаҳо машиналарда мактабга олиб келишаётганига барча гувоҳ. Наҳотки, шу ота-оналар фарзандининг, аниқроғи, қизининг ташқи кўриниши билан қизиқмаса? Наҳотки, миллий либосларда юришини талаб қила олмаса?..

Кечирасиз-у, бу қадар калта кийим, юз-кўзга бўёқ чаплаганларни, бошқачароқ айтганда, ҳаддидан ошганларни нафақат мусулмон аҳли, балки, Европа, Россияда ҳам сира хуш кўришмайди. Ҳатто, улар ҳам меъёр тарафдори.

Истардикки, ўзбек қизларининг миллий либослари пойтахт мактабларига яна қайтса, дунёга кўз-кўз қилиниб, жумлаи оламнинг ҳавасини келтирса!

Қанийди!!!

ca-news. org

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кутиб қоламиз!

https://t.me/olimjonhayit

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here