Хакер онлайн-казинода қаторасига 24 марта жек-потни қўлга киритди

0

Runningsnail тахаллуси остидаги хакер DEOSGames онлайн-казиносида кетма-кет 24 марта жек-потни қўлга киритди. У ютуқни ўз ҳисобига ўтказганидан сўнг казинони тарк этди. Бу ҳақда DEOSGames ўзининг Twitter-аккаунтида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, хакер онлайн-казинога  ҳужум қилиш натижасида қарийб 24 минг долларни қўлга киритган.
DEOSGames мазкур ҳужумни фойдали сабоқ деб атади. «Бу яхшигина стресс-тест бўлди ва биз сезиларли даражада кучайдик», — деди компания вакиллари.

Аввалроқ казино маълумотлар базасини аквариум ичидаги «ақлли» термометр орқали бузиб кирган хакерлар ҳақида хабар қилинганди. Жиноятчилар унинг сигналидан казино ички тармоғига кириш  учун фойдаланишган.

kun.uz