Хитойда бир жиноятчи «Жип»да одамлар устига бостириб борди. Қурбонлар ўн кишига етган…

0

 

Хитойнинг Хунань вилоятига қарашли Хэнъян шаҳар марказий майдонига кечки пайт одамлар дам олиш ва рақс тушиб кўнгил ёзиш учун тўпланишади. 13 сентябр куни ҳам худди шу анъана давом эттирилди. Марказий майдонга тумонат одам йиғилди. Бахтга қарши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган фожиа содир бўлди. Қизил рангли «ЖИП» тўппа-тўғри одамлар устига катта тезликда бостириб келди. Ундан қочишга улгурган қочди, улгурмаган жабр кўрди. Расмий хабарларга кўра, фожиа натижасида жами 50 киши турли даражада жароҳатлар олган. Ўн киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар сони яна ортиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки жароҳат олганларнинг аксарияти ўта оғир аҳволда дея баҳоланди.

Жиноятчи эса қўлга олинди. У муқаддам судланган. Умрининг кўп қисми турмаларда кечган бир эркак экан. Эркак саратон хасталигидан азоб чекаркан ва ўйнаб-кулиб юрганларни кўришга кўзи йўқ экан.

Айни пайт ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here