Аллегри: «Эҳтимол, эртага Роналдуга аталган кун бўлар»

0

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 4-туридаги «Сассуоло»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

«Мавсумнинг масъулиятли палласига кириб келяпмиз. Жамоа март ойига бориб барча фронтда курашни давом эттириши учун Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан чиқиш ва Италия чемпионатида етакчи ўринларда бориш – ҳозирда «Ювентус» олдида турган устувор вазифалардир.

Матюидидан ташқари терма жамоаларида иккитадан ўйин ўтказган ҳеч қайси футболчи «Сассуоло»га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Дарвозани Шчесни қўриқлайди, бироқ Перин ҳам келаси ўйинларга тайёр. Жан биринчи марта илк дақиқалардан бошлаб ўйнайди. Эҳтимол, Пьяничга дам берармиз. Хедирага келсак, унинг иштироки борасида кейинроқ бир тўхтамга келаман. Агар Алекс Сандро ўйинга тушмаса, унинг ўрнига Де Шильо ёки Канселу ўйнайди.

Роналдуга келсак, у бу ҳафта машғулотларни ажойиб ўтказди. Балки эртага айнан унинг куни бўлар», – деган Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ҳалигача «Юве»даги голлари ҳисобини очганича йўқ.

«Ювентус» – «Сассуоло» ўйини 16 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.