ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Уй ҳайвонларини шафқатсизларча ўлдириш билан шуғулланиб келган икки жиноятчи Москва полициячилари тарафидан қўлга олинди….

Улар 22 ёшли Реутова Дарья Смирнова, 28 ёшли Александр Антимиров-Кацемба исмли эркак бўлиб, Москвага Белоруссиядан «ташриф» буюрган. Муқаддам судланган. Айни пайтда федерал қидирувда экан. У қиз ҳамроҳи билан ит, мушукларни ўлдириб, ушбу жараённи эринмасдан суратга олган, видеотасмага туширган. Кейин эса уларни жониворларни ҳимоя қилиш ташкилотига юборган.

Полициячилар олдин Дарьяни қўлга олишди. У ўз уйида фоҳишахона очган, ўзи ҳам эркак мижозлар билан кўнгилхушлик қиларкан. Полициячилар жониворлар кушандасининг хонасида каттакон кобра борлигига ҳам гувоҳ бўлишди. Суриштирувлар натижасида Дарья айтдики, ҳамтовоғи Александр билан бирга мушук, итларни ўлдиргач, мурдаларини шу илонга олиб келиб едиришаркан.

Ачинарлиси, иккаласи ҳам жониворларни қийнаб ўлдиришдан мақсади нелигини айта олишмади. Шунчаки хоббига йўйиб қўя қолишди.

Баъзи видеоёзувларда шундай тасвирлар борки, икки кушанда мушукни тириклай суви қайнаб турган қозонга солишган. Бундай манзарага қалбида заррача туйғу зоҳир бўлган одам шунчаки қараб тура олмайди.

Полициячилар ишонч билан айтишдики, икки жиноятчи ҳам қилмишига яраша қонун йўли билан жазосини олади. Асосийси, қидирувда бўлган Александр қўлга олинди. Энди у узоқ вақт озодликни кўрмайдиган бўлди иншооллоҳ.

lenta. ru

 

Францияда 32 ёшли эркак ўзининг «Peugeot» автомобилида одамларни босиб ўтиб кетди…

Фожиа Франциянинг Ним шаҳрида содир бўлди. Бу ерда фестивал бўлиб ўтаётганди. Жиноятчи машинасини катта тезликда ҳайдаб келди-да, «Оллоҳу Акбар!», дея қичқирган кўйи оломон устига бостириб борди. Оқибатда бир неча киши жиддий жароҳат олди. Жиноятчини эса ўша ердаги эркакларнинг ўзи тутиб полиция қўлига топширишди.

Шаҳар прокуратураси ушбу жиноятни террор сифатида баҳоламади. Жиноят иши ҳам суиқасдга мос модда асосида очилди.

The Local

 

Миср суди полициячиларга соқол қўйишни қатъиян тақиқлаш ҳақида ҳукм эълон қилди…

Суд ҳайъатининг гапига қараганда, соқол қўйиш айни вақтда қайсидир яширин, экстремистик, террор ташкилотларига тегишли бўлиб қолган. Полиция эса барчага ўрнак бўла оладиган ташқи кўринишга эга бўлмоғи зарур. Шундай экан, жангари каллакесарлардан ажралиб туришлари учун полиция ходимларига соқол қўйиш тақиқланади.

Миср полициячилари 2012 йили мамлакат президентлигига дунёда фаолияти тақиқланган «Мусулмон биродарлар» террор ташкилоти етакчиси Муҳаммад Мурсий сайлангач, соқол қўйишга зеб беришган. Мурсий келгунча амалда бўлган тақиқлов деярли ўз кучини йўқотган. Ҳозир эса янги ҳукумат раҳбарлари полициячига соқол қўйиш мумкин эмас дея ҳисоблашмоқда.

The National

 

Санкт-Петербургда «Кўк Соқол» лақабига эга янги маньяк пайдо бўлди…

Ҳозирги кунда Петербург полициячилари 33 ёшли Андрей Деменков исмли йигитни қидиришмоқда. У 21 ёшли фоҳишани қийнаб ўлдирганликда айбланди. Фоҳишанинг жасадини Андрей яшайдиган квартира ваннахонасидан топишди. Айтишларича, Андрей илгари ҳам бир неча ўнлаб фоҳишаларни уйига кўнгилхушлик учун таклиф этган. Аммо фоҳишалар бу квартирадан соғ чиқиб кета олишмаган. Бирининг оёғи, бошқасининг қовурғаси синган. Бундан келиб чиқадики, ҳозирги кунда «Кўк Соқол» лақаби билан Петербургда танилиб улгурган Андрей фақат фоҳишаларни қийнаш, ўлдириш, уларнинг устидан кулиш билан шуғулланмоқда. Нега?..

Сабабини полиция ходимларининг ўзи ҳам билишмайди. Чунки Андрей Петербургдаги бойваччалардан бирининг ўғли. Отаси ҳар гал ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари билан осон тил топиша билмоқда. Аммо бу қачонгача давом этади? Буниси ҳам мавҳум бўлиб турибди.

lenta. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кутиб қоламиз!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here