Фоҳишанинг онаси ва қондошлари Термиз халқи қаршисида тиз чўктирилди…

0

 

Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида яшовчи фоҳишанинг онасини жамоатчилик олдида тиз чўкишга мажбур этишди. Бу ҳаракат билан фоҳишалик фоҳишанинг авлод-аждодини шарманда қилиши, худонинг ғазабига учратишини уқтиришга уринишди.

Ҳа, Термизда яшаб, фоҳишалик билан шуғулланувчи 18 яшар қизнинг касрига уни туққан онаси ва уч нафар қондош аёллар қолди. Шаҳар раҳбарияти ва ички ишлар ходимлари бу шармандалик жараёнида ўша ерда бўлишди.

Шаҳар халқ таълими бўлими вакиласи Малоҳат Холлиеванинг айтишича, фоҳишалик йўлига кирган бу қиз мактабда ҳам безориликда тенгсиз эди. Бу гапни милиция ходимлари ҳам тасдиқлашди.

— Беш қиз бир куни тўйгунча спиртли ичимлик истеъмол қилиб, — деди милиция вакили. — Ўзини ёмон ҳис эта бошлаган. Барчаларини шаҳар касалхонасига олиб келишган. Аммо етиб келгунча ўзини тутиб олишган экан. Ҳамширани калтаклашган…

Умуман айтганда, Термизда яшовчиларнинг кўпчилиги афсус билан бир гапни айтмоқда:

“Термизда кун сайин фоҳишалар сони кўпайиб бормоқда…”

Астағфирилло!!!

Бегуноҳ гўдакни ўғирлаб қочган жиноятчи ниҳоят жазосини олди…

Маълумингизким, 2018 йил 5 февралида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи 20 ёшли Акмал Абдураҳмонов болалар боғчасидан 5 яшар гўдак қизалоқни ўғирлаб қочганди. Кейинроқ қизчанинг жасадини топишди. Демак, у қизалоқни ўғирлагач, ўлдириб юборган. Нега?..

Бу хусусда ҳозирча маълумот тарқатилмаган. Фақат шу нарса маълумки, яқинда суд Акмал Абдураҳмоновни 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.

vesti.uz