Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 17 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз енгил кечмайди. Мураккаб ва чалкашликларга тўла ишлар бисёр бўлади. Бу ишларнинг барчасини албатта бугун тугатишингиз лозим бўлади. Шундай экан, эрталабданоқ енг шимариб ишга киришаверинг. Куннинг иккинчи ярмида янги ва бир-биридан ёқимли танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин оилали бўлсангиз, бу танишувларни романтикага айлантириш фикридан кечинг ва яхшиси саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан шуғулланинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

17 сентябр куни қачонлардир мактаб даврингизда олган дарсларни эслаб кўришингизга тўғри келади. Сабаби, раҳбарлар сизга жуда мураккаб бир вазифани юклашга аҳд қилган. Бу вазифани бажариш учун эса етарлидан ҳам кўпроқ билим зарур бўлади. Шахсий ҳаётингиз янада тотли кечишини истасангиз, ҳазил-мутойибага алоҳида эътибор қаратинг. Шунда жанжаллардан холи бўласиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Оиласиз бўлсангиз, куннинг биринчи ярмидаёқ романтик лаҳзалардан умид қилаверинг. Бу лаҳзаларни тўфон ҳам йўқ қила олмайди. Сиз ниҳоят севиб қоласиз. Жиддий муносабатлар ҳақида ўйлай бошлайсиз. Оилалилар эса аксинча жуфтидан бироз бўлса-да, нари туриб кўрганлари маъқул. Шунда бир-бирингиздан дам оласиз. Қалбдаги учқунлар аста-секин оловга айлана боради. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

17 сентябрда ҳисоб-китобни яхши биладиганлар, тадбиркор, бозорчи ва тижоратчиларнинг куни туғадиган бўлиб турибди. Пулингизга пул қўшилади. Натижада ўзингизга ёққан буюмларни харид қиласиз. Ҳатто, олис сафарга отланишингиз ҳам мумкин бўлади. Муҳаббатда вақтни шошилтирманг. Ҳар ишнинг ўз вақт-соати бўлишини унутманг. Саломатлиингиз ҳозирча яхши туюлса-да, сал ўтмай панд бера бошлаши мумкин. Врач кўригидан ўтинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Ўзингиз бирга ишлашингиз лозим бўлган инсонларга нисбатан илиқ муносабатда бўлишингиз тавсия қилинади. Жамоавий иш барибир яхши-да. Ҳар қандай оғир юмушни ҳам биргаликда хамирдан қил суғургандек осон битирса бўлади. Тадбиркорлар ўзларининг тижорат сирларини сирлигича сақлашлари зарур. Ташкилотларда ишлайдиганлар раҳбарлардан олқиш ва мақтовларни қабул қилиб олишга тайёр турсинлар. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

17 сентябрда негадир кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилади. Эмоция, оптимизм сиздан йироқлаша бораётганини сезасиз. Ҳойнаҳой, анчадан бери дам олмаган бўлсангиз керак. Ҳаёт фақат ишдан эмас, дам олишдан ҳам иборатлигини унутманг. Тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар пул масаласида жуда сергак бўлишлари лозим. Бу сизни нафақат молиявий инқироздан, балки рақобатчилар ўйлаб топадиган талофатлардан ҳам асрайди.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз яхши бошланади. Бир жиҳатдан қараганда, ишларингиз бароридан кела бошламоқда. Аммо организмни жисмоний зўриқишга дучор этишингиз тавсия этилмайди. Бу оқибатда сизни хасталанишга олиб бориши ҳеч гап эмас. Эмоцияни юқори нуқталарда ушланг. Атрофдагилар билан бир гапириб ўн кулган ҳолда мулоқот қилинг. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам танаффуслар юзага келишини кутманг. Бу жараён яқин келажакда содир бўлиши мумкин. Аммо айнан қачонлигини худонинг ўзи билади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

17 сентябр куни қайси соҳада тер тўкишингиздан қатъи назар бор кучингизни ишга солинг. Тер тўкишдан, қийинчиликлардан сира чўчиманг. Истасангиз, ўзингизга ёрдамчи топсангиз ҳам бўлади. Аммо кейин даромадни иккига бўлишингизга тўғри келади. Қон-қардошлар билан ҳам илиқ муносабатда бўлинг. Ораларингизда жанжал чиқишига асло йўл қўйманг. Кечқурун овқатланиш режимини бузманг. Меъёрни билинг. Дарвоқе, бугун хонадонингизга кутилмаган меҳмон ташриф буюриши мумкин.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугунги ҳаётингизда ўзингиз ёқтирган саргузаштлар мўл бўлади. Шу баҳонада шахсий ҳаётингизда ҳам сезиларли ижобий ўзгаришлар ясашингиз учун имкониятлар пайдо бўлади. Ижод кишиларининг ҳам кайфияти ижодкорона кечиши кутилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда кимнингдир ёрдамига умид боғламанг. Бугун даромаддан кўра харажатлар кўп бўлиши тайин. Барибир тежамкорликка эътибор қаратинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

17 сентябрда кун бўйи ташкилотма-ташкилот чопишингизга тўғри келади. Албатта иш юзасидан. Шу баҳонада анчадан бери ечимини топа олмаётган муаммоларни бартараф этиб оласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан кутилганидан-да ортиқроқ меҳр кутманг. Бунинг учун олдин сиз биринчи қадамни ташлашингиз керак бўлади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлар ҳақида ёқимли хабар эшитасиз.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Иш жойингизда куннинг биринчи ярмида кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Айрим сизни кўра олмайдиган ҳамкасблар яна оёғингизга болта уриш пайида турган бўлишлари мумкин. Сергакликни оширинг. Ҳар қандай ишни амалга оширишда фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Агар шундай йўл тутсангиз, кечқурун албатта ғалаба сиз томонда бўлади. Соғлиғингиз панд бермайди. Фақат соғлиқ мустаҳкамлиги ўзингизга ҳам боғлиқ.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

17 сентябр куни ақлингиз етадими-йўқми, барибир савол беришса, тек туришни маъқул кўрманг. Нотўғри бўлса ҳам жавоб бераверинг. Кимлардир сиздан маслаҳат сўраса, албатта ёрдамга шошилинг. Суйган инсонингиз билан жанжалларга сабаб бўлувчи муносабатлардан нари бўлинг. Дунёга фақат табассум билан боқишга интилинг. Шунда сизни ҳеч қандай ташвиш, муаммо йиқита олмайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc