Қозоғистон уни ўзбек бозорларидан чиқариб юборилади. Бозорда эса унинг нархи қимматлашмоқда

2

Дон экинларининг умумий ҳосилига кўра, Қозоғистон дунёдаги етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Жорий йилда ғалланинг ялпи ҳосили 20 миллион тоннага, экспорт салоҳияти эса 9 миллионлик даражада баҳоланмоқда, Қозоғистондан ғалла асосан Марказий Осиё давлатлари, Эрон ва Афғонистонга юборилади, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Бир неча йил илгари Қозоғистон ун экспорти бўйича жаҳон бозорида етакчи эди. Лекин ҳозир эмас. Қозоғистонлик тегирмончилар ўз ишларини тўхтатмоқдалар – йил сайин мамлакатда ишлаётган тегирмонлар сони камаймоқда.

«Биз ун сотиш бўйича анъанавий бозорларни йўқотдик – Тожикистонни аниқ йўқотдик, энди Ўзбекистон ва Афғонистонни йўқотмоқдамиз. Афғонистон сўнгги бир неча йил давомида Қозоғистоннинг паст сифатли унини фаол сотиб олди, бироқ энди Қозоғистон буғдойидан тайёрланган ўзбек унини сотиб оляпти. Сотиш бозорлари бўлмагани сабабли Қозоғистон тегирмонлари тўхтаб қолмоқда – ўтган йили жуда кўплаб тегирмонлар иши жойида туриб қолди», – дейди «Диканши» тижорат директори Игорь Денисенко.

Ун экспорти 2010 йилда энг чўққисига чиқди, ўшанда Қозоғистон 2,3 миллион тонна ун сотган. Шундан кейин экспорт ҳажми йилдан-йилга камайиб борди, тегирмонлар эса тўхтади.

Тегирмончиларнинг фикрича, тегирмонларни сақлаб қолиш учун донни экспорт қилиш бўйича акцизни жорий этиш ёки тегирмончиларга дотациялар бериш керак. Лекин тегишли вазирлик на униси, на бунисини режалаштирмаяпти.

Шу билан бирга, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон айнан унга акциз солиғи билан қозоғистонлик тегирмончиларга жиддий тўсиқ қўйди.

«Масалан, 2012 йилга қадар Ўзбекистонда барча ун Қозоғистондан бўлган эди, лекин энди қўшнилар бизнинг донимизни сотиб олиб, ўзининг қайта ишлаш саноатини ривожлантирмоқда», – дейилади хабарда.

Сўнгги олти йил мобайнида Ўзбекистон Афғонистонга унни экспорт қилувчи мамлакатлар рўйхатига кирди, бу эса Қозоғистон маҳсулотининг экспорт улушини қисқартирди.

Август ойи охирида Ўзбекистон компаниялари унни импорт қилинган дондан экспорт қилиш имкониятига эга бўлишди. Экспорт қилинувчи ун ҳажми импорт қилинадиган дон ҳажмининг 75 фоизидан ошмаслиги керак.

Ғалла импортига келадиган бўлсак, 2020 йил 1 январгача дон маҳсулотлари (буғдой, жўхори, тариқ, арпа) божхона тўловларидан озод қилинади (расмийлаштирувдан ташқари).

Шу билан бирга, сентябрда биринчи навдаги ун нархи 1400 сўмгача ошди, ноябрь ойида эса у яна бир неча баробарга қимматлашиши мумкин, сабаби ҳукумат яқинда «буханка» билан юз берганидек, унга нархларни «қўйиб юборишни» режалаштирган.

2 ФИКРЛАР

  1. Кимдир қозоқ унини яхши кўради. Мен хам шундай. Ростини айтганда қозоқ унидан тайёрланган нон кўтарилган бўлади, ўзимизники кўтарилмайди. Сабаби Қозоғистонда ғалла лалми ерларда етиштирилар экан. Бизда ғаллага кўп сув берилар экан. Шунинг учун клейковинасида фарқ бўлар экан. Қозиғистондан хам келаверсин. Ўзимизда хам тайёрланаверсин. Ўзбеклар нонсевар халқ, 1 киши мехмонга келса 2 ёки 4 дона нон қўймасак бўлмайди. Ўзбеклар мехмондўст халқ, бирор кишини кўргани борса хам албатта энг яхшиси нон деб 4 та ёки 6 та, қудачиликда 6 дона патир олиб борилади.

  2. Men ham opani fikriga qushikaman qozoq unidan hamueli taomlar yaxshi chiqadi ezilmasdan. Qozoq unlarini ham oz o’rni bor

Comments are closed.