Top-10. Uzbekistan никоҳ маросими

1

БАРЧАСИ ҚАНДАЙ БЎЛДИ?
Ўзбекистонда бирваракайига 10та жуфтлик учун тўй тантанаси ўтказилди.

Лойиҳа ташкилотчилари – Top-10 Uzbekistan жамоаси. Булар Ўзбекистоннинг таниқли, талабгир ва иқтидорли бошловчилари: Азамат Алиев, Артур Бегларян, Арсен Длянчев, Дмитрий Филиппов, Нигора Каримбоева, Нилуфар Сотиболдиева, Ойхон Ифорзода, Фарҳод Алимов, Шерзод Икромов ва Шох Алимович.

13 сентябрь куни ўтган тўй тантанаси – Top-10 Uzbekistan лойиҳаси доирасидаги илк кенг кўламли тадбир.

Байрамнинг бош қаҳрамонлари, ўнта жуфтлик, кастинг асосида танлаб олинган. Тадбирда иштирок этишни истаганлар ўз фотосуратлари ва севги тарихларини ташкилотчиларга жўнатганларидан сўнг, улар билан суҳбат ўтказилган.

Жуфтликлар орасида ўз никоҳ маросимини нишонлаганлар билан бир қаторда ўтган тўй санасини нишонлаганлар ҳам бор эди.

Ёрқин лаҳзаларга бой дастурни икки тантанали маросим – торт кесиш ва гулдаста отиш маросимлари янада бойитди. Ўнта гўзал жуфтлик бир вақтнинг ўзида  гулдасталарни отдилар ва бу жуда ажойиб кўриниш касб этди. Маросим тортини жуфтликлар томонидан кесилиши ҳам узоқ вақт иштирокчиларнинг ёдида қолади.

 

my day

 

1 ТА ФИКР

  1. Телевидение ва бошка ОАВ лар томонидан туйлардаги гул отишни кескин корашаетган бир пайтда, яна узлари реклама килиб утиришибди. АФСУССССС…

Comments are closed.