Дунёда ҳар 5 сонияда бир бола ҳалок бўляпти

0

БМТ ўтган йили 15 ёшдан кичик 6,3 миллион бола олдини олиш мумкин бўлган ҳолат ёки касалликлар туфайли ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Haber7.com» хабар бермоқда.

БМТнинг ЮНИСЕФ ва Аҳолишунослик жамғармалари, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Жаҳон банкининг қўшма ҳисоботида 2017 йили ҳар 5 сонияда 15 ёшдан кичик бўлган бир боланинг олдини олиш имкони бўлган сабаблар ёки хасталиклар туфайли ҳалок бўлгани қайд этилди.

Ҳисоботда, тахминан, 5,4 миллион бола умрининг дастлабки беш йилида, яъни беш ёшга тўлмасидан оламдан кўз юмаётгани келтирилган.

Агар зудлик билан олди олинмаса, 2030 йилгача беш ёшга тўлмаган 56 миллион бола дори-дармон, тоза ичимлик суви танқислиги сабабли ҳалок бўлар экан.

Ўтган йили беш ёшга тўлмай вафот этган болаларнинг ярми Африка давлатлари, 30 фоизи эса Жанубий Осиё давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

 

xabar.uz