Термизда фоҳишаликда айбланган 4 аёл оламон қилинди(ми)?

0

Яқинда ижтимоий тармоқларда Термизда икки аёл маҳаллий ҳукумат вакиллари иштирокида оломон қилингани ҳақида хабарлар тарқалди, деб ёзади Daryo.uz нашри.

Уларда айтилишича, тўрт аёл — фоҳишалик билан шуғулланганликда айбланган 18 ёшли қиз, унинг онаси ва икки қариндоши майдонга олиб келиниб, халқ қаршисида тиз чўкиб ўтиришга мажбур қилинган.

Аммо нашр ушбу воқеа юзасидан ҳеч қандай расмий маълумот ололмаган. Сурхондарё прокуратурасида тиббиёт муассасаси ҳамширасига қўл кўтарган ва маъмурий жавобгарлик бўйича иш очилган аёллар ҳақида маълум қилишган, холос.

Шаҳар ҳокими, прокурор ўринбосари, туман суди раиси, ИИБ бошлиғи, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва бошқа ташкилотлар вакиллари ушбу ҳолат юзасидан мажлис ўтказган ва унда ҳамширага қўл кўтарган аёлларга танбеҳ берилган.

Жамоатчилик томонидан оломон қилиниш ҳолати ҳақидаги версияни эса ушбу расмий органлар рад этди.