Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 21 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун биринчи ўринга шахсий манфаатларни эмас, одамийлик ҳиссини қўйинг. Гарчи сиз кўз ўнгингиздаги катта пулга эга чиқишни хоҳлаб кетаётган бўлсангиз ҳам, тийилинг. Шахсий ҳаётда эса яқинларингиз ҳақида кўпроқ қайғуришингиз керак бўлади. Башарти кимгадир ёрдамингиз зарур бўлса, аяманг. Кечқурун сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар сизга жуда зерикарли туюлиши мумкин. Аммо катта фойда келтиради.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

21 сентябр куни айримлар яқин ўтмишга айланган романтик муносабатларни қайта тиклаш ҳаракатида бўлишади. Агар кўнглингиз ҳақиқатан шуни истаётган бўлса, ҳеч кимга қулоқ тутиб ўтирманг. Фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Кечқурун уйга мўмай даромад олиб келишингиз кутилади. Фақат тежамкорликка амал қилишингиз керак. Акс ҳолда бугунги хурсандчилигингиз эртага хафақонликка айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эрталабдан юлдузлар янги танишувлар, учрашувлар ва сафарни бошдан кечиришингиз мумкинлигини башорат қилишган. Ижод ва санъат билан боғлиқ қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Бош тортманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сизга у даражада истеъдод керак бўлмайди. Ҳаракат бўлса бас. Кўзланган даромадга эга бўласиз. Кечқурун иммунитетни кўтариш учун хизмат қилувчи амаллар билан шуғулланинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

21 сентябрда иш бошингизга дўлдек ёғила келади. Лекин уларнинг ярмидан кўпи бажариб вақт кетказишга арзимайди. Илож қанча. Раҳбарият буюргач, бажаришга мажбурсиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун ташкил этиладиган тадбирлар ҳақиқатан муваффақиятли кечади. Аммо пулни деб дўстларни оёқости қилманг. Татимайди. Кечқурун зарарли одатлардан воз кечиш келгусида ижобий натижасини беради.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрта тонгдан кайфиятингиз аъло бўлишига атрофдагиларнинг ширинсуханлиги сабаб бўлса ажабмас. Ташқи кўринишингиз ҳам бунга арзирли даражада бўлади. Кун давомида кўпгина муваффақиятларни қўлга киритишингиз кутилади. Кечқурун сизни оммавий тадбирда иштирок этиш амали кутиб туради. Агар тадбирда ҳам ўзингизни кўрсата олсангиз, совғасиз уйга қайтмайсиз, ишонаверинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

21 сентябр куни кечга қадар эмоциянгиз юқори даражада бўлиши кутилмоқда. Бу асосий ишларингизга ижобий таъсир кўрсатади. Қолаверса, атрофдагилар билан тиллашишда, севимли хоббингиз билан банд бўлишда ҳам эмоциянинг таъсирини албатта сезасиз. Олис сафарга отланишдан кескин бош тортинг. Жанжалли вазиятларда қолиб кетишингиз мумкин. Агар велосипедингиз бўлса, кечқурун албатта сайрга отланинг. Сурункали хасталикка учраганлар дориларини ўз вақтида ичишлари тавсия қилинади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Тарози буржи остида таваллуд топганлар бугун иш жойларида ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишлари кутилади. Агар сиз улардан кимнидир ранжитган бўлсангиз, узр сўрашга ўзингизда куч топа олинг. Шахсий ҳаётингизда сокинлик, хотиржамлик ҳукм суради. Куннинг иккинчи ярмида хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг. Шу йўл билан қўшимча савобга эга бўлинг. Кечқурун баъзилар бош оғриғидан безовталанишлари, ўта тушкун кайфиятда қолишлари мумкин.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

21 сентябр куни кайфиятингиз тушкунлик сари талпинаверишидан безор бўласиз. Ҳеч ким билан гаплашишни хоҳламайсиз. Камгап ва ўйчан бир одамга айланиб қоласиз. Аммо шу кайфият ишларингиз бароридан келишида жуда қўл келади. Рўзғорингизда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Бироқ бу муаммоларни ёлғизликда бартараф этишга маҳкумсиз. Аксига олган каби моддий аҳволингиз ҳам бугун яхшилана қолмайди. Кечқурун келгуси режаларни хомчўт қилиб олиш сира зиён қилмасди.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталабдан яқин ўтмишда бажарилмай қолган ишларни битириш ҳаракатида бўлинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам тинчлик ҳукм сурмоқчи эмас. Олдин сиз жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни анчадан бери қийнаб келаётган саволларга жавоб топишингиз зарур. Молиявий муаммоларни бировлар кўмагисиз ҳам ижобий ҳал этишга қодирсиз. Кечқурун шамоллашдан, грипп юқтириб олишдан сақланинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак туринг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

21 сентябр куни янги ишларни дадил бошлайверсангиз бўлади. Кайфиятингиз ҳам худди шу нарсага тайёр туради. Шиддатингизнинг чегараси бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, омад сиз томонда бўлади. Фақат унинг қадрига ета билсангиз бас. Атрофдагилардан кескин юз бурманг. Бу молиявий муаммоларни бартараф этишда тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Пиёда сайр қилиш, фитнес ва ортиқча вазнга қарши парҳез тутиш бугун муваффақиятли кечади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Яқин инсонларни, қон-қардошларни ҳайратда қолдиришга ҳаракат қилинг. Уларга кутилмаган совғалар ҳадя этинг. Бундай хайрли ишларга анчадан бери қўл урмагансиз. Агар яқин келажак учун ишингиз билан боғлиқ фойдали режалар тузган бўлсангиз, уларни қоғозга тушириб қўйишингиз талаб этилади. Кечқурун одатдагидек тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

21 сентябрда ишда сизни ўта ёрқин лаҳзалар кутиб туради. Ишхонадаги ишларни шу қадар қойиллатасизки, раҳбарлар чин кўнгилдан олқишлашдан тийила олмай қолишади. Билинг, бугун янги танишувлар ва сафарлар сизга моддий манфаат келтиради. Саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Ёғли, шўр таомлардан воз кечинг. Шунда ошқозон билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайсиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc