«Валенсия» бош мураббийи: «Роналду ҳеч қандай ёмон иш қилмаганини айтди»

0

«Валенсия» бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Ювентус»дан учралган мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди.

«Биз кучли жамоа билан ўйнадик, улар биздан яхшироқ эдилар. Қизил карточкадан сўнг ўйин тенглашди, аммо рақиб хатоларимиздан фойдаланди. Биринчи пенальти оғир зарба бўлди. Иккинчи бўлимда уйғонмоқчи бўлдик, аммо иккинчи пенальти бизни ўлдирди. Бундай профессоналарга қарши ўйинда жавоб тўпи киритиш қийин», – дейди Тораль.

Шунингдек, «Валенсия» устози Криштиану Роналдунинг қизил карточкасига изоҳ берди:

«Роналдунинг вазиятини кўрмадим. У бундан азобланди ва ҳеч нарса қилмаганини айтиб, ҳатто йиғлади».

 

satadion.uz