Юк машинаси одамларни устига бостириб келди. Қурбонлар кўп

0

Колумбияда юк машинасининг одамларнинг устига бостириб келиши оқибатида саккиз киши ҳаётдан кўз юмган. Яна ўн киши тан жароҳати олган.

Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маҳаллий El Tiempo нашри маълумотига таяниб хабар бермоқда.

Фожиа Кундинамарка департаменти Гуадуас ва Пуэрто-Сальгар шаҳарлари ўртасидаги трассада рўй берган. Манбага қараганда, юк машинаси бу ерда содир бўлган бошқа йўл транспорти ҳодисасини томоша қилишга тўпланган одамларни устига бостириб келган.

Дастлабки тахминларга кўра, ўша пайтда транспорт воситасининг тўхтатиш тизими ишламай қолган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

 

xalq so’zi