Бухгалтерия касбини ўргатамиз ва иш билан таъминлаймиз!

0

14 сентябрда ўз эшикларини ўқувчилари учун очган пойтахтимиздаги энг замонавий ва кўркам «ABCО» бухгалтерия мактаби очилиш маросимини тантанали равишда ўтказди.

Тадбирни Бухгалтер ва аудиторлар миллий ассоциациясида ва Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасида таҳсил бериб келаётган, шунингдек, «НОРМА» компаниясининг етакчи эксперти Зоя Ивановна очиб берди.

Ушбу Марказда бухгалтерия хизматларини кўрсатиш билан бирга бухгалтерия соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш ҳам йўлга қўйилгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

Қувонарлиси, ўқув марказининг очилиш маросимида ўқувчилар ва меҳмонларни зериктирмаслик учун турли танловлар ҳам ташкил этилдики, бунда ғолиб иштирокчилар «АBCO» маркази томонидан жорий этилган 100%, 50%, 25 фоизли чегирма сертификатларга эга бўлишди.

Тадбирнинг яна бир эътиборли жиҳати, марказ битирувчиларининг ташрифи ва уларнинг айни дамдаги иш фаолиятига батафсил тўхталинганидир. Айниқса, битирувчи-ишчиларнинг «ABCO» мактабидан олган билим ва кўникмалари иш жараёнида катта тажриба ҳамда қўлланма бўлаётгани улар томонидан ҳаяжон ила эътироф этилди.

Очилиш маросимидан кейин «ABCO» ўқув маркази биносининг шарт-шароитлари билан ҳам таништирилди ва меҳмонлар учун ош тарқатилди.

Хуллас, тадбир ташриф буюрганлар учун эсда қоларли даражада ташкил этилган, десак адашмаймиз.

Бироз шошилманг, сизга янгилигимиз бор!

Энг муҳимини ҳали айтмадик, «ABCO» Бухгалтерия мактаби бошқа курслардан бўлмаган имкониятни тақдим этади, яъни иқтидорли битирувчиларини иш билан таъминлашни кафолатлайди.

Демак, ўйлашга ҳожат йўқ! Дарҳол  71 200 84 85 рақамига қўнғироқ қилинг ва “ABCO” билан бухгалтерия сирларини ўрганинг!

 

Реклама ҳуқуқи асосида.