БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?..

0

 

* * *

 

Гадой катта кўчада туриб олганча тиланяпти:

— Камбағал бир соқовга садақа қилингла-ар!

 

* * *

 

— Азизам, хоҳлайсанми, шу кеча сенга ҳов анави юлдузни олиб бераман?

— Йўқ, дадаси, бу кеча уйда тунайсиз.

 

* * *

 

— Оғайни, мендан «Ишларинг қалай?», деб сўрасанг-чи!

— Хўш, ишларинг қалай?

— Э-е-е!.. Сўрама!..

 

* * *

 

Жарроҳ базми жамшидда ўтириб сўз олди.

— Бу дунёда биз жарроҳларнинг душманларимиз кўп.

Ўтирганлардан бири гап қистирди:

— Нариги дунёда бу дунёдагидан ҳам кўп!

 

* * *

 

Анқов эрнинг ҳасратидан:

— Оғайни, биласанми, хотиним тунги махфий заводда ишлайди. У ерда барча аёлларни думалаб қолгунча ичишга мажбурлашаркан. Нима иш қилганларини эслаб қолмасликлари учун. Хотиним ҳар куни эрталаб ғирт маст ҳолда келади. Лекин мўмайгина пул олиб келади.

 

* * *

 

Эркак итини сотяпти. Харидор сўради:

— Итингиз соғломми?

— Соғлом.

— Ақллими?

— Ақлли.

— Садоқатлими?

— Садоқатли. Мен шу билан уни бешинчи маротаба бозорга олиб чиқдим.

 

* * *

 

Олманинг ичида ерга учиб тушаётган қурт баланд овозда қичқирди:

— Ура, мен ҳам уча оларканман!

 

* * *

 

— Амаки, менга сурнай совға қилганингиз учун катта раҳмат!

— Ие, шунгаям раҳматми? Бор-йўғи минг сўм туради у нарса.

— Менга бўлса, дадам билан ойим сурнайни чалмаслигим учун ҳар куни эрталаб икки минг сўмдан беришяпти.

 

* * *

 

Икки сигирни кушхонага олиб келишганди. Бири иккинчисидан сўради:

— Бу ерга биринчи келишингми?

— Йўқ, иккинчи келишим.

 

* * *

 

— Айтинг-чи, мана шу қалъада арвоҳ борми?

— Ҳамма шундай дейди. Лекин мен, мана, оз эмас, кўп эмас, саккиз юз йилдан бери шу ерда яшайман, арвоҳга кўзим тушмаган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc