Перуда Гитлер мэр лавозимига номзодини қўйди

0

Перунинг кичик шаҳарларидан бирида мер лавозимига Гитлер Алба Санчес исмли сиёсатчи ўз номзодини қўйди, деб ёзади Daryo.uz. нашри.

У ўнг сиёсий партия вакили бўлиб, илгари мер бўлиб ишлаган ва ўзини исми туфайли рақибларининг таъна-маломатларига қоладиган “яхши одам” деб атайди.

Янгроқ исм-шарифга эга яна бир перулик — Ленин Владимир Родригес Валверде сайлов комиссиясига мурожаат қилди. У сиёсатчининг сайловда қатнашиш учун рўйхатдан ўтишига қарши чиқмоқда. У, гўёки, мер лавозимини эгаллаш учун ахлоқий ҳуқуққа эга эмас эмиш.

Бироқ сайлов суди Лениннинг сўровини рад этди. Гитлер Алба Санчеснинг ўзи эътироф этишича, у кўп бора исмини ўзгартирмоқчи бўлган, аммо ота-онасига ҳурмат юзасидан буни қилмаган.

Хабарда таъкидланишича, Лотин Америкасида болаларга дунёга машҳур тарихий шахслар шарафига исм қўйиш одати бор.