Тавба қилмаган ўғри узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди!

0

2018 йил август ойининг 07 куни жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят Вобкент туман суди ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.У.Ариповнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Жумаеванинг котиблигида, халқ маслаҳатчилари Ш.Шаропов ва З.Раҳмоноваларнинг ҳайъатлигида, тарафлардан давлат айбловчиси Вобкент туман прокурори ўринбосари А.Садиров, судланувчи Ғ.Ўсаров ва жабрланувчи Г.Ҳакимоваларнинг иштирокида, судланувчи Ғ.Ўсаровга нисбатан 70-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.

Ғ.Ўсаров қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг анча миқдордаги мулкини талон-торож қилиб, хавфли рецидив босқинчилик жиноятини содир қилган
Чунончи, у 2018 йил 20 апрель куни соат 04:30ларда Бухоро шаҳри Ғозиён кўчаси 59-уйга  кириб, ушбу хонадон эгаси Ҳакимова Гулшан Истамовнанинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уни баданларини турли жойларига қўллари билан уриб, бўйин қисмидан бўғиб, ўлдириш билан қўрқитиб, Г.Ҳакимовага тегишли бўлган 6.000.000 сўм нақд пуллари, 600 АҚШ доллари  миқдоридаги пулларини, 2000 Россия рубли миқдоридаги пулларини, ва бир қанча тақинчоқларни олиб чиқиб кетиш чоғида хавфли рецидив босқинчилик жиноятини содир қилган.

Судланувчи Ғ.Ўсаров суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2014 йилнинг май ойида содир этган боскинчилик жинояти учун 12 йил муддага озодликдан маҳрум қилинганлигини, жазони Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭБбга қарашли Тошкент вилояти Чирчиқ шахрида жойлашган 64/6-сонли жазони ижро этиш муассасасида ўтаб келганлигини, 2017 йилнинг май ойида 64/85-сонли жазони ўташ муассасасига кўчирилганлигини, 64/85-сонли ЖИЭМга жазони ўташ учун кўчирилган вақтдан бошлаб “Бухоро темир-бетон” МЧЖга ишлаб, шу ерда ётиб жазони ўтаб турганлигини, уларни кундузги вақтда иш жойида бўлиши ва кечги уйқудан сўнг ётоқхонада бўлиши 85-сонли муассасадан ажратилган навбатчи назоратчи томонидан текшириб борилганлигини, синглиси Ҳалимова Шахло илгари тикувчилик билан шуғулланганлиги сабабли 2009 йилда синглисининг тикув машинакаси бузилганлигини ва у Бухоро шахрида истиқомат қилувчи Абрамнинг уйига ушбу тикув машинакасини тузатиш мақсадида олиб борганлигини, кейинчалик у ўзи ҳам тикув машинаси сотиб олиб патдўзлик билан шуғулланишни бошлаганлиги сабабли тикув машинкасини тузатиш учун Абрамнинг уйига борганлигини, у охирги маротаба 2011 йилда синглисининг тикув машинасини тузатиш мақсадида Абрамнинг уйига бориб, тикув машинасини тузаттирганлигини, шундан сўнг Абрамнинг уйига бормаганлигини, “Бухоро темир бетон” МЧЖдан унга ҳар ойда 438.000 сўмдан ойлик маоши олганлигини, у ишлайдиган жойнинг яқинида Фарҳод исмли фуқаронинг савдо дўкони бўлиб ўзига керакли нарсаларни мазкур савдо дўконидан сотиб олиб, пули бўлмаган вақтларда қарзга нарса олиб қарзларни ойлик маошидан бериб келганлигини, 2018 йил апрел ойига келиб, Фарҳодни савдо дўконидан тахминан 1.107.000 сўм қарздор бўлганлигини ва Фарход ундан хар куни қарзини беришини сўрай бошлаганлигини, у эса Фарҳодга 2-3 кунда қарзини беришини билдирганлигини, Фарҳоддан бўлган қарзини қайтариш мақсадида Бухоро шаҳар Ғозиён кўчасида яшовчи Абрамни яшаш хонадонидан ўғрилик қилишга қарор қилганлигини, 2018 йилнинг 19 апрелда куни кечки йўқламадан сўнг, ётоқхонага кириб ётиб, соат тахминан 23:00ларда хонадошлари ухлаб қолганидан сўнг қайтиб турганлигини, кийимларини кийганлигини, назоратчи билиб қолмаслиги учун жойига одялини остига кийимларни тиқиб кетганлигини, сўнгра “Бухоро темир бетон” МЧЖнинг деворидан ошиб кўчага чиқганлигини, йўлда келаётган оқ рангли “Матиз” русумли автомашинани тўхтатганлигини, йўловчи машинада Абрамни яшаш манзилини тушунтирганлигини, Абрамни яшаш хонадонига кириб бориш йўлидан машинадан тушиб қолганлигини, пиёда Абрамнинг яшаш хонадони ёнига борганлигини, атрофни кўздан кечирганлигини, атрофда фуқаро кўп бўлганлигини сабабли кейинроқ келишини ўйлаб, яна пиёда йўлга чиқиб, бошқа бир йўловчи машинасини тўхтатганлигини, Бухоро шахар ИИБ биноси олдида бўлган “лаваш” пиширадиган ошхона олдига келиб тушганлигини, бу ердан бир дона “лаваш” олиб, овқатланиб, сўнгра Абрамни яшаш хонадонига ўғриликка кирганда бармоқ изи қолмаслиги учун қўлқоп олиш мақсадида Бухоро шахридаги “Корзинка” савдо мажмуасига борганлигини ва у ердан 2.500 сўмга қора рангли матодан қилинган қўлқопни сотиб олганлигини, соат 00.00 ларда Бухоро шаҳридаги “Гуливер” тунги клубига борганлигини, у ерда бир ўзи пиво ичиб, тахминан соат 03:00га қадар ўтирганлигини, сўнг Гуливер тунги клуби олдидан такси автомашинасида Бухоро шахридаги “Тағойобод” ошхонасига қадар борганлигини, шу ерда такси автомашинасидан тушганлигини, пиёда Абрамнинг уйига кадар борганлигини, уйга кириб-чиқиш эшиги қулф холда эканлигини кўрганлигини, уйнинг орка томонидаги деразани итариб кўрганлигини, ушбу дераза хам қулф холда бўлганлигини, сўнг Абрамнинг уйидан ўтиб, кейинги йўлакка кирганлигини, у ердаги газ трубасига осилиб томга чиққанлигини, аммо у ердан ҳам Абрамнинг уйига кириб бўлмаслигини билиб қайтиб тушганлигини, Абрамнинг уйи олдида бўлган сим ёғочдан осилиб тепага чиқиб, шиферни устидан томга чиққанлигини, томдан бир оз юрганлигини, Абрамнинг уйи олдидаги девор орқали ҳовлига тушганлигини, сўнг ошхонага кирганлигини, шу вақтда қўшни хонадан бир аёл “ёрдам беринглар”-деб бақирганлигини эшитганлигини, югуриб аёл ўтирган хонага борганида аёл ўтирган хона қулф эканлигини кўриб, эшикни оёғи билан тепиб синдириб, хона ичкарисига кирганлигини, ушбу аёл бақирганлиги сабабли, у аёлни юзидан бир тарсаки урганлигини, пули каерда эканлигини сўраганлигини, шунда ушбу аёл пули йўқлигини айтганлигини, у ушбу хонадаги шкафни ичини қидириб тахминан 3.500.000 сўм пулларни олганлигини, бундан ташқари тилла-такинчоқ қўйадиган идишни кўриб аёлга идишни очишини айтганлигини, идишдан 3 дона узук, 1 дона тилла занжирни олганлигини, у аёлни кейинги хонага олиб кирганлигини ва у ердаги стенкани ичини ўзи қидириб 2 дона қўл соати ва “Абсолют” номли ароқни олганлигини, аёлдан қолган пуллар қаерда эканлигини сўраганида, аёл унга турмуш ўртоғи пулларни қаерга қўйганлигини билмаслигини, турмуш ўртоғи пулларни гулзорга кўмиб қўйганини кўрганлигини айтганлигини, унга гулзорни кўрсатганлигини, шунда у белкурак билан гулзорни қазиб ҳеч нарса топмаганлигини, сўнг аёлнинг кўрсатмасига кўра котелныйни олдига бориб котелныйга аёлни тушириб у ердан ҳам пул топа олмаганлигини, аёлнинг пул иккинчи қаватда бўлиши мумкинлигини айтган гапларига кўра иккинчи қаватга чиққанлигини, аммо у ердан ҳам пул топа олмаганлигини, сўнг аёл ётадиган хонага кириб, матрасни остидан 450 АҚШ доллари ва 2.000 Россия рубли пулларни олганлигини, чиқиб кетаётган вақтида стол устида турган жигар рангли пичоқни олганлигини, дахлиздаги телефон симларини кесиб кўчага чикиб кетганлигини, сарик рангли, “Матиз” русумли автомашинасида Бухоро шахридаги “Тўқимачи” бозорига қадар борганлигини, у ердан Бухоро темир-бетон корхонасига кайтиб келганлигини, девордан ошиб ичкарига кирганлигини, у олган пулларидан Фарходдан бўлган қарзини қайтарганлигини, қолган пулларни тунги клубларга келиб турли кўнгилочар базмларга сарфлаб ишлатганлигини, 2018 йил 13 май куни Абрамни уйидан олиб чиққан бир дона қизил кўзли катта аёллар узугини ва 100 АҚШ доллари ҳамда 1.000 Россия рубилини олиб, Бухоро шахар Марказий бозорига келганлигини, 100 АҚШ доллари 1000 Россия рубилини бозордан ўзига нотаниш бўлган бир фуқародан сўмга алмаштириб олганлигини, қизил кўзли аёллар тилла узугини шу ердаги заргарлик дўконига олиб кирганлигини, сотувчига тилла узугни йўловчи такси машинасидан 600 минг сўмга сотиб олганлигини пул керак бўлганлиги сабабли сотмоқчи эканлигини билдирганлигини, заргар узугни кўздан кечириб, кимгадир қўнғироқ қилганлигини, унга акасини қўнғироқ қилиб чақирганлигини айтганлигини, у заргар ИИБ ходимларини хабардор қилган бўлиши мумкин деб ўйлаганлигини, узугни олмасдан дўкондан чиқиб йўловчи такси машинасида иш жойига қочиб кетганлигини, шу куни ИИБ ходимлари уни сўраб келишганлигини, ундан 19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечаси содир қилган босқинчилик жинояти тўғрисида сўраганларида у ИИБ ходимларига барча бўлиб ўтган ҳолатларни айтиб берганлигини, ИИБ ходимлари уни кўрсатмасига асосан ётоқхонада тинтув ўтказганликларини, икки дона узук, бир дона тилла занжир ва Нуритдинга Анварга бериб қўйишини айтиб бериб қўйган 753.000 сўм пулларни ҳужжатлаштириб олганликларини, у Г.Хакимовани танимаслигини, у Г.Хакимовани қўркитиш учун унга пулни жойини айтишини айтганлигини, бўлмаса, номусига тегишини айтиб қўрқитганлигини, аммо Г.Ҳакимовага тегмаганлигини, унинг бундай мақсади ҳам бўлмаганлигини, у А.Яшаевнинг уйидан олган 3.500.000 сўм, 450 АҚШ доллари, 2000 рублни пуллардан бир қисмини Фарҳоддан бўлган қарзи учун берганлигини, қолган пулларни ўзини эҳтиёжлари учун ишлатганлигини, унга ҳеч ким ёрдам бермаганлигини, мазкур жиноятни ўзи содир қилганлигини, ҳақиқатдан ҳам Г.Ҳакимовани қўли билан юзидан урганлигини, уни қўлларини қайириб судраганлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унга нисбатан қонуний енгилллик берилшини билдириб кўрсатув берди.
Жабрланувчи Г.Хакимова суд мажлисида, турмуш ўртоғи Яшаев Абрам Жўраевич 2018 йилнинг 15 апрель куни даволаниш мақсадида Исроил давлатига кетганлигини, уйда икки нафар вояга етмаган фарзанди билан қолганлигини, 2018 йилнинг 19 апрель куни уйда бўлганлигини, соат 22.00 га қадар уйда телевизор кўриб, қизларини ухлатиб, кейин ўзи ҳам ухлаганлигини, шу вақт бирдан уйининг том қисмидан тақирлаган овоз эшитилганлигини, уйига томдан кимдир кираётгандай бўлганлигини, у қайниукаси Яшаев Бақога қўнғироқ қилиш мақсадида дахлизда турган телефон олдига борганлигини, рақам терганида Бақо кўтармаганлигини, 02 ракамига қўнғироқ қилганлигини, ушбу рақамга ҳам туша олмаганлигини, шу вақтда унга нотаниш бўлган бир эркак киши эшикни тепиб кирганлигини, пулни жойини айтишини сўраганлигини, у ушбу номаълум шахсга пулларнинг жойини турмуш ўртоғи билишини айтганлигини, номаълум шахс унга пулни топиб бермаса ўлдиришини айтиб қўрқитганлигини, уни итариб, шкаф олдига олиб келганлигини, сўнг шкафидаги 50.000 купюрали жами 6.000.000 сўм пулларни ва пуллар олдида турган тилла-такинчоқларни топиб олганлигини, АҚШ долларининг жойини айтишини сўраганлигини, у бошқа пул йўқлигини айтганлигини, уни дахлизга олиб чиққанлигини, бўйнидан буғиб, чап томон кўзидан мушти билан урганлигини, у урмаслигини сўраб ялинганлигинии сўнг яна лабидан урганлигини, у пулларни жойини кўрсатишини айтганлигини, ошхонага ва котелныйга бориб ахтарганлигини аммо пул топа олмаганлигини, уни катта залга тортиб олиб борганлигини, у пуллар ҳовлидаги гулзорга кўмиб қўйилганлигини айтиб алдаганлигини, гулзорни белкурак билан қазиганлигини, бу номаълум шахс алданганини билиб уни яна урганлигини, уни тортиб ётоқхонага олиб кирганлигини ва пулларни топиб бермаса номусига тегишини айтиб трусигини ечишга ҳаракат қилганлигини, унга ёпишганлигини, белини пастки қисмидан тишлаганлигини, сўнгра уни қўйиб юбориб, кроватнинг матроси остидан 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлигини, шкафдан жигар рангли йиғма пичоқни олганлигини, ундан телефони қаерда эканлигини сўраганлигини, дахлизга бориб, уй телефони симларини кесганлигини ва ундан қўл телефонини сўраганлигини, у эса қўл телефони йўқлигини айтганлигини, унга уйининг барча чироқларини ўчиришини айтганлигини, кўчага чиқиб кетганлигини, 2018 йил 20 апрель куни унга тегишли бўлган 6 млн. сўм нақд пулларни, 600 АҚШ долларини, 2000 Россия рублини, бир дона баҳоси 2.500.000 сўм бўлган “Янтар” номли узук, бир дона баҳоси 8.405.250 сўм бўлган қиммат тошли эркаклар узуги, бир дона баҳоси 3 млн сўм бўлган Офтоб шалклли узук, бир дона баҳоси 500.000 сўм бўлган “Фианид” номли узук, бир дона баҳоси 800.000 сўм бўлган қора кўзли узукни, бир дона баҳоси 4 млн сўм бўлган тилла занжирни, бир дона баҳоси 1 млн сўм бўлган тилла занжирни, бир жуфт баҳоси 1.600.000 сўм бўлган “Жемчужина” номли тилла зирак, ҳар бирининг баҳоси 2 млн сўм бўлган “Чарлос Раймонт” номли қўл соати ва бир дона баҳоси 200.000 сўм бўлган смарт соат жами 36.708.750 сўмлик мулкини олиб кетганлигини, олинган ашёлар ва пулларни маълум бир қисми тергов даврида унга тилхат орқали қайтарилганлигини, ҳозирги кунга келиб, 11.680.000 сўм, 400 АҚШ доллари, 2000 Россия рубли, 1 дона қўл телефони ва 1 дона эшик қулфлари қайтарилмаганлигини, шу суммаларни Ғ.Ўсаровдан ундириб беришни ва унга нисбатан оғирроқ жазо тайинланишини билдириб кўрсатув берди.

 

Ўсаров Ғиёс Гаффорович (O`sarov G`iyos Gafforovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-модда 3-қисмининг “а, в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан 12 (ўн икки) йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинлансин.