Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 22 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

22 сентябр куни аъло кайфиятда бўласиз. Бадиий тил билан айтганда, қалбингиз қўшиқ куйлайди, юрагингиз умид ва ишончга тўлиб-тошади. Ҳатто, сизни кўра олмайдиганлар ҳам бу кайфиятингизни буза олмайди. Қариндошларингиздан бири куннинг иккинчи ярмида сизга кутилмаган совға ҳадя этишни ният қилган. Аммо бу совға жуда қимматбаҳо. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақият келтирмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Иш, шахсий ҳаётга тегишли режаларингизни дуч келганга дастурхон қилаверманг. Чунки сиз дўст деб билган, ишонган одам билиб-билмай сизга панд бериб қўйиши мумкин. Моддий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Лекин харажат масаласида қаттиқ туринг. Учраган керак-нокерак буюмга пул сарфлайверсангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун оила қурмаганларни романтик лаҳзалар кутиб қолади. Бугун бировларга зинҳор ваъда бера кўрманг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

22 сентябр куни ишхонада шу қадар ташкилотчи ва ташаббускор ходимга айланасизки, раҳбарларнинг оғзи ланг очилиб қолиши тайин. Танқидларни бугун хотиржам ва жилмайган ҳолда қабул қилинг. Муҳаббатда аланга ола бошлаган оловга ёғ сепманг. Айниқса, оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингизга путур етиши мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликка эътибор қаратинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Юлдузлар бугун сизга шу қадар кўп қувончли лаҳзаларни тақдим этадики, юрагингизга уарнинг ҳаммасини сиғдира олмай қолишингиз мумкин. Атрофдагиларга илиқ муносабатда бўлишингиз тавсия қилинади. Кун давомида янги, ўзингиз учун фойдали танишувларни бошдан кечирасиз. Шу орада рўзғордаги муаммоларни ҳам қойиллатиб уддалашга эришасиз. Ёнингиздаги пулларни тежаб ишлатинг. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

22 сентябр куни атрофдагилар билан муносабатларда сезиларли мушкулотларга дуч келишингиз кутилади. Ўзингизни боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис эта бошлашингиз мумкин. Муҳаббатда оиласизларни ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Бўлғуси жуфтингиз сизга анчадан бери ўзингиз кутган сўзларни тилга олиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ишхонангизда раҳбарлар зиммангизга юклаган юмушларни фақат ўзингиз тузиб чиққан пухта режалар асосида бажаринг. Шунда пул ҳам ноз-карашмаларсиз келиб қўлингизга тушади. Агар даромаднинг мазаси бўлмаслигини олдиндан пайқасангиз, бошқа ишларга назар ташлайверганингиз маъқул. Шахсий ҳаётда ҳар бир муаммога ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Шунда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда муаммога дуч келмайсиз.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

22 сентябр куни мавқеингизни ошириш учун жуда қулай имкониятлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай имкониятлардан ими-жимида фойдаланиб қолмасангиз, кейин афсусланишингиз тайин. Агар янги ишга қўл уришга қўрқсангиз, яқин дўстларнинг биридан маслаҳат сўранг. Ана шунда ўзингизга бўлган ишонч ортади. Муҳаббатда оилали бўлсангиз ҳам, оиласиз бўлсангиз ҳам меъёрни билинг. Акс ҳолда ортиқча муаммога рўбарў келасиз.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Юлдузлар кунингиз идеал ўтишини башорат қилган. Бунга сира шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Эрталабданоқ вужудингиз куч ва қудратга тўлиб-тошади. Илгари ҳаётга тадбиқ этилган лойиҳалар кун давомида даромад келтиради. Саломатлигингиз бугун безовта қилиши кутилмоқда. Қон босимингиз сакраши мумкин. Бунинг чорасини албатта кўришингиз керак бўлади.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

22 сентябр куни бажаришингиз зарур бўлган ишларнинг адоғи бўлмайди гўё. Лекин сиз улар орасидан энг яхшиларини, мўмай даромад келтириши мумкин бўлганларинигина танланг. Негаки, барча ишларни бир кунда якунига етказа олмайсиз. Қариндошлар билан муносабатларда жуда мулойим бўлишингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда жанжаллашиб қолишингиз турган гап.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда реалликка эътибор қаратинг. Гарчи баъзи ҳамкасблар сизга халал берса-да, ишни ярим йўлда қолдириб кетманг. Бошладингизми, қандай йўл билан бўлмасин, якунлашга ҳаракат қилинг. Пул кечқурун албатта киссангизга келиб тушишини хоҳласангиз, ҳаракатларни тезлаштиринг. Бировларга ҳасад қилиш деган нарсани хаёлингизга ҳам келтирманг. Фақат яхшилик ҳақида ўйланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

22 сентябрда анчадан бери сира ета олмаётган ниятга етишингиз кутилади. Агар об-ҳаво имкон берса, кўпроқ пиёда йўл босинг. Куз ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Қиз-жувонлар саломатликни тиклаш йўлида фитнесга қатнаганлари маъқул. Бу саломатликка фақат ижобий таъсир кўрсатади. Руҳан тетиклик тунги уйқунгиз осойишта ва тотли кечишини таъминлайди. Ўзингизни, яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугунги кун сиз ўйлаганчалик унумли кечмаслиги мумкин. Аммо барибир қизиқарли ҳодисалари билан бир умр ёдингизда сақланиб қолади. Мабодо ҳамкасблардан кимдир жаҳлингизни чиқарса, қонингизга ташна қилса ҳам ўзингизни босиб, хотиржам муносабат билан жавоб қайтаринг. Моддий аҳволингиз яхши, барибир харажатларга зеб берманг. Кечқурун айримлар ўзи яшайдиган жойдан анча олисга сафар қилишлари кутилмоқда.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc