Ўзбекистон олтинининг асосий қисмини қайси мамлакатга сотмоқда?

0

Марказий банк ҳисоботига кўра, Швейцария Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозори бўлиб қолмоқда.

Йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича унга мамлакат умумий экспортининг 31 фоизи тўғри келди. Таққослаш учун, Хитойга 18 фоиз, Россияга эса 16 фоиз тўғри келган деб ёзади Kun.uz нашри.

Мамлакат Швейцарияга пулга чаққанда 1,5 млрд АҚШ долларилик маҳсулотлар сотди. Таққослаш учун, бу Осиёдаги барча мамлакатларга экспортдан (1,3 млрд доллар) кўпроқ ва МДҲнинг барча давлатларига экспорт ҳажмидан бироз камроқ (1,6 млрд доллар).

Ўзбекистоннинг Швейцарияга асосий экспорт маҳсулоти – қимматбаҳо металлар, хусусан, олтин бўлиб қолмоқда. Улар умумий ҳажмнинг 30 фоизига тенг бўлди.

«I чоракда ўртача нархлар бўйича ҳисобланган олтин сотиш ҳажми – 30 тонна, II чоракда – 6,6 тоннани ташкил қилди», – дейилади МБ ҳисоботида.

Биринчи чоракда олтиннинг жаҳон нархлари ўртача бир троя унцияси учун 1 330,7 долларни, иккинчи чоракда – 1 307,2 долларни ташкил этиб, 1,8 фоизга тушиб кетди.

Шунга кўра, агар жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон 1,2 млрд долларлик қимматбаҳо металларни (умумий ҳажмдан 44%) экспорт қилган бўлса, кейинги 3 ой ичида эса – фақат 310 млн долларлик (12,3%).

II чоракдаги пасайишларга қарамасдан, қимматбаҳо металлар бутун ярим йиллик якунлари бўйича мамлакат экспортининг асосий маҳсулоти бўлиб қолди – 1,5 млрд доллар. Бу Швецарияга амалга оширилган экспорт ҳажми билан баробар.

Улашинг
Чоп этиш
ТЕГЛАР:
Швейцария
экспорт
олтин

МАВЗУГА ОИД
Маҳсулотни четга экспорт қилиш бўйича сабоқлар: Товар етказиб беришнинг энг қулай усулини аниқлаш
Иқтисодиёт09:44 / 20.09.2018
Швейцария Россиядан мамлакат ҳудудида жосуслик қилишни тўхтатишни талаб қилди
Жаҳон12:20 / 17.09.2018
Январь-август ойларида неча миллион долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди?
Иқтисодиёт12:19 / 14.09.2018
БИЗНЕС
“Қишлоқ қурилиш банк” энг яхши ҳамкор деб эътироф этилди
Ўзбекистон15:12 / 20.09.2018
Parkent Plaza’даги иккинчи уй ҳақида баъзи маълумотлар ошкор этилди
Жамият14:30 / 20.09.2018
UzbekistanPass: Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилувчилар учун онлайн-платформа
Жамият12:00 / 20.09.2018
Dream City: Майк Тайсон Gardens Residence’дан ўзига уй сотиб олган биринчи харидор бўлди
Жамият09:50
Ёрқин келажак боғчани тўғри танлашдан бошланади
Жамият09:00
“Қишлоқ қурилиш банк” энг яхши ҳамкор деб эътироф этилди
Ўзбекистон15:12 / 20.09.2018
Parkent Plaza’даги иккинчи уй ҳақида баъзи маълумотлар ошкор этилди
Жамият14:30 / 20.09.2018
UzbekistanPass: Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилувчилар учун онлайн-платформа
Жамият12:00 / 20.09.2018
Dream City: Майк Тайсон Gardens Residence’дан ўзига уй сотиб олган биринчи харидор бўлди
Жамият09:50
Ёрқин келажак боғчани тўғри танлашдан бошланади
Жамият09:00
“Қишлоқ қурилиш банк” энг яхши ҳамкор деб эътироф этилди
Ўзбекистон15:12 / 20.09.2018

Мирзиёев аудиторлик фаолиятидаги камчиликларни белгилаб берди
Ҳиндистон баллистик ракетани синовдан ўтказди
O’zbekiston bo’ylab biz bilan sayohat qiling. Xavfsiz. Qulay. Foydali.Реклама
Европа лигаси. «Арсенал» ва «Милан» ҳам ғалаба қозонди

«KUN.UZ» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
KUN.UZ. Гувоҳнома: №0987. Берилган санаси: 22.06.2015 йил. Муассис: «WEB EXPERT» МЧЖ. Сайт раҳбари: Асқаров М. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, К. Ёрматов кўчаси, 12-уй. Электрон манзил: info@kun.uz

Сайт ҳақида
Реклама
Алоқа
18+
s
Top