Аёл пичоқ билан болалар боғчасига бостириб кириб, уч нафар болага тан жароҳати етказди

0

Нью-Йорк шаҳрида пичоқ қуролланган аёл киши болалар боғчасига бостириб кирган.

Newsweek нашрининг ёзишича, ушбу воқеа Куинс туманида содир бўлган. Аёл пичоқ билан беш кишига тан жароҳати етказган. Жабрланганларнинг уч нафари мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ҳисобланади. Улар ҳаётига хавф соладиган даражада тан жароҳати олмагани айтилмоқда.

Полиция босқинчи аёлни қўлга олган. У бу ишни нима мақсадда қилгани аниқ эмас. Суриштирув ишлари олиб бормоқда.