Европа олимларининг айтишича, Марсга парвоз қилган космонавтлар албатта ўлим топади…

0

 

Европа фазо агентлиги мутахассислари шу ҳақда мақола эълон қилишди. Мақола уларнинг жониворларда ўтказган тадқиқот натижалари ҳисобланади. Мақолада таъкидланишича, Марс сайёрасига парвоз қиладиган космонавтлар гуруҳи қизил сайёрага бориб тушганданоқ оламдан ўтади. Бунга сабаб шуки, Марс сайёрасида мавжуд радиация нури космонавтлар шу кунга қадар фазога учиб қабул қилиб олган заҳарли нурлардан юз, минг карра кўпроқни ташкил этади. Бошқачароқ айтганда, одамзод бир умр Ерда яшаб нафас олиш орқали ютган заҳарли нурни йиғиб келганда ҳам Марсда бир марта нафас олиш орқали организмга кирадиган радиация нури бир неча миллион баробар кўпроқ бўлиб чиқади.

Марс сайёрасида заҳарли нурлардан космонавтларни ҳимоя қиладиган технология бизда бор албатта. Лекин шу технология ёрдамида яратилган ускуна бир неча юз тонна вазнга эга бўлади. Уни Марсга олиб чиқиш учун ўта оғир вазнни кўтаришга ихтисослашган бир неча ўнлаб ракеталар зарур бўлади. Афсуски, бундай оғир ишни амалга оширишга Америка, Россия, Европа давлатлари умуман тайёр эмас. Шундай экан, қизил сайёрага парвоз ҳақида орзуламаса ҳам бўларкан.

life. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc