Фарғона вилоятида 22 сентябр куни эрталаб даҳшатли автоҳалокат содир бўлди…

0

 

22 сентябр эрталаб соат олтиларда «Навбаҳор-Уч уй-Олтиариқ-Водил» автомобил йўлида «ВАЗ», иккита «Ласетти» ўзаро тўқнашиб кетган. Бунга «Ласетти» (давлат рақами 40 S 039 OA) ҳайдовчиси сабабчи бўлган. У бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракатланиш чизиғига чиқиб кетган. Оқибатда «ВАЗ-2106» (40 О 976 РA) ва «Ласетти» (40 Q 220 DA) » лар билан тўқнашиб кетган. Натижа шундай бўлдики, «ВАЗ-2106» ва «Лассети» чуқурга қулади. Учинчи автомобил ёниб кетди.

Автоҳалокат туфайли уч киши ҳалок бўлди, уч киши турли даражада тан жароҳатлари олди.

Жароҳат олганлар Янгиобод туманидаги марказий касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ушбу факт юзасидан тергов ҳаракатларини олиб боришмоқда.

Ҳалок бўлганлар рўйхати:

1. Бахтиёр Ҳожиакбаров, 1977 йили туғилган. «Ласетти» (давлат рақами 40 S 039 OA) ҳайдовчиси;

2. Аъзамжон Махмудов, 1999 йили туғилган «Ласетти» (давлат рақами 40 S 039 OA) автомобили йўловчиси;

3. Ахроржон Камолиддинов, 1999 йили туғилган. «Ласетти» (давлат рақами 40 Q 220 DA) йўловчиси.

Жароҳат олганлар:

1. Камолиддин Маназаров, 1938 йили туғилган. «Ласетти» (давлат рақами 40 Q 220 DA) ҳайдовчиси;

2. Хурсаной Маназарова, 1952 йили туғилган. «Ласетти» (давлат рақами 40 Q 220 DA) йўловчиси;

3. Дилмурод Комилов, 1989 йили туғилган. «ВАЗ-2106» (давлат рақами 40 О 976 РA) автомобили ҳайдовчиси.

Ҳалок бўлганларни Оллоҳнинг ўзи раҳмат-мағфиратига олган бўлсин! Уларнинг яқинларига сабр тилаб қоламиз. Жароҳат олганларнинг ҳам тез кунда оёққа туриб кетишларини тилаймиз.

podrobno. uz

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc