Келинг, бир кулишамиз

0

***

Гаи ходими:

— Яхши қиз ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?

— Илтимос, олиб қўйманг, ундаги суратга жуда чиройли тушганманда…

***

Бир аёл шифокор кўригида:

— Доктор,  ойнага қараб ўзимни кўрсам кўнглим айнаяпти. Бу нимадан экан-а?

— Демак, кўзингиз жуда яхши кўряпти экан.

***

Қизиқ! Нега йигитлар севган қизини «қизим» дейдию, лекин қизлар йигитларини «ўғлим» дейишмайди а?!

***

Ўқитувчи:

— Анвар, тўғрисини айт! Уйга вазифаларни ким қилиб берди?

— Тўғрисини айтдим, устоз! Мен ухлаб қолгандим. Аниғини билмайман…

***

Ҳарбий хизматдаги аскарга севган қизидан хат келибди.

Дўстлари билан очиб қарашса, оппоқ қоғоз. Ҳеч нарса ёзилмаган.

— Дўстлари нега бундай? – дейишса,

Аскар:

— Аразлашиб қолгандик, – дермиш.