Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 23 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар ўз ишингизга, зиммангиздаги вазифаларга нисбатан ўта масъулиятли бўлишингизни маслаҳат беради. Ўз ишингизни ими-жимида бошқалар зиммасига юклашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Барибир фойдаси бўлмайди. Бугун билим олиш, бошқа касбларни эгаллаш йўлидаги барча ҳаракатлар муваффақиятли якун топади. Шахсий ҳаётингизда сизга гармония ҳамроҳ бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

23 сентябр куни сизни бадавлат дўстларингиздан бири ўз қаноти остига олади. У нафақат қимматли маслаҳатлари билан сизни қўллаб-қувватлайди, балки катта миқдорда пул ҳам ҳадя этади. Агар жиддий, катта ишларни режалаштирган бўлсангиз, бугун омад сиз томонда бўлади, ишонаверинг. Муҳаббатда рўзғор ташвишлари билан тўқнаш келишингиз мумкин. Аммо бу масалада катта жанжал чиқишига йўл қўйманг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Куннинг биринчи ярмида бир олам илиқ таассуротларга эга бўлишингиз кутилади. Фақат эҳтиёт бўлинг, бу денгизга чўкиб кетманг. Куннинг иккинчи ярмида обрўли одамлар билан учрашишингиз мумкин. Соғлом турмуш тарзи, йога билан шуғулланиш бугун сизга фақат фойда келтиради. Саломатлигингиз мустаҳкамлана боради. Иммунитетни кўтариш, асаб тизимингизни мустаҳкамлаш пайида бўлинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

23 сентябрда худо сизга иккита эмас, ўнта қўл бермаганидан афсус чекишингиз кутилади. Ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Шу ишлар орасида кимлар биландир қўнғироқлашишингиз, қандайдир масалаларда кимлар биландир маслаҳатлашишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Тижорат билан шуғулланадиганлардан бирини кечки пайт мўмай даромад кутиб қолади. Кимлардир сиздан олган қарзини ҳам қайтариши мумкин.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун эрталабданоқ асаб тизимингизни жиловда ушлашингиз талаб этилади. Худо кўрсатмасин, асабийлик устун келиб кимнидир ранжитиб қўйсангиз борми, катта жанжалнинг исканжасида қолиб кетасиз. Шахсий ҳаётда ҳам оғир-босиқ бўлинг. Дам олиш куни бўлишига қарамай, кимлардир кечқурун сафарга отланиши ҳам мумкин. Агар тижорат билан шуғулланишни ният қилган бўлсангиз, бу масалага эҳтиёткорона ёндашинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

23 сентябр куни кутилмаган қўнғироқ туфайли ҳаётингиз буткул ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Агар шахсий ҳаётингизда юз берадиган танаффусларга тайёр бўлсангиз, бошни баланд кўтаришдан тийилманг. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаган бахт тимсолида мўмайгина пул келиб қўлингизга тушади. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этманг. Кўз тегади. Ҳасадгўйлар назарига тушиб қоласиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичишлари, атмосферада содир бўлаётган магнит бўронларидан сақланишлари зарур.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Юлдузлар бугунги кунингиз чалкашликлардан иборат бўлишини башорат қилган. Қалбингизни саволлар чирмаб олади. Нега яқинларингиз сизга энг зарур пайтда ёрдам кўрсатишмаяпти? Нега режаларингиз ҳадеганда амалга оша қолмаяпти?.. Бу саволларга кечқурун жавоб топишингиз учун имконият бўлади. Кечқурун ёлғиз қолган ҳолда дам олинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

23 сентябрда тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан танишиб, ўша лаҳзанинг ўзида келажак режаларни пухталаб олишлари мумкин. Оиласиз бўлсангиз, севган инсонингиз сиз учун ҳамма нарсага тайёр эканини ўз кўзингиз билан кўрасиз. У инсон учун сиз ҳар доим ёнида бўлсангиз бас. Бошқа ҳеч нарса сўрамайди. Кечқурун ташкил этиладиган романтик сайр ва суҳбатлар хайрли, ёқимли ва муваффақиятли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун нимаики ишга қўл урманг, ўзингизга қаттиқ ишонишингиз, фаолликни қўлдан бермаслигингиз лозим бўлади. Ишга ижодий ёндашинг. Бировларнинг ёрдамига суянишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтининг барча хоҳиш-истакларини сўзсиз адо этишига тўғри келади. Кун давомида тушкун кайфият сизни таъқиб этиши кутилади. Ортга чекинманг. Бу кайфият ўткинчи. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

23 сентябр куни фаоллигингиз сизга бир қатор ишларни адо этишда омад келтиради. Ҳеч ким сизнинг вақтингизни ўғирламайди, халал бермайди. Ёмон хаёлларни бир четга суринг. Улар муҳаббатда сизга жиддий халал бериши мумкин. Яна шуни билингки, муҳаббат масаласида фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Ўзгалар аралашувига зинҳор йўл бера кўрманг. Бугун бош оғриғи, ошқозон ва жигар хасталикларини даволашга қаратилган профилактик амаллар ўз ижобий натижасини беради.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Юлдузлар иш бажариш давомида тез-тез нафас ростлашга эътибор қаратинг. Кун бўйи азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши эҳтимолга яқин. Атрофдагилар қаршисидаги обрў ва ҳурматни йўқотмасликка ҳаракат қилинг. Агар тадбиркор бўлсангиз, кўнглингиз сезаётган бўлса, катта ишларга пул тикишда иккиланманг. Бундай ишларнинг даромади ҳам кўнгилдагидек бўлади. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюришига тайёр туринг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

23 сентябр куни яқин ўтмишдаги муваффақиятларингиз такрорланиш арафасида бўлади. Қандай масалада муваффақият қозонишингизнинг фарқи йўқ. Аммо ҳар қандай ишда ҳам узоқни кўзлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шахсий ҳаётда масъулият сизнинг зиммангизда эканини унутманг. Шунда молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Кунингиз хайрли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc