ТИББИЁТ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

ИНСУЛЬТДАН ҚОЧИШНИНГ ЯНГИЧА УСУЛИ

 

Швеция университети олимлари мияга қон қуйилмаслиги, оқибатда инсультга учрамасликнинг алоҳида усулини маълум қилишди. Бунинг учун биринчи навбатда ҳар куни маълум вақт пиёда сайр қилиш лозим. Меъёрида амалга оширилган жисмоний ҳаракат томирларда қон айланишини яхшилайди, мияни зиёнланиш ва инсульт каби хасталиклардан ҳимоя қилади. Чунки жисмоний ҳаракат, пиёда сайр қилинганда, организм етарли даражада кислородга эга бўлади. Бу фақат яхшиликка олиб келади.

РИА Новости

 

ШОКОЛАД ОРГАНИЗМНИ ЁШАРТИРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

 

Варшава университети олиб борган тадқиқотлар яна одамнинг ёшариш масаласига бағишланди. Бунинг учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш зарур бўлади. Шундай маҳсулотлардан бири шоколад экан. Шоколад худди сабзавот каби организмда модда алмашинувини яхшилайди. Буни олимларнинг тадқиқот натижалари кўрсатиб берди. Аммо шоколадни кунига меъёридан оширмаган ҳолда, яхшиси, врач маслаҳатлари асосида истеъмол қилган маъқул. Унга ёнғоқ, мева, зайтун ёғи кабиларни қўшиб қўйилса, яна яхши. Бу маҳсулотлар биргаликда тўқималар тез қариб қолишига тўсиқ вазифасини ўтайди.

Дарвоқе, юқорида санаб ўтилган маҳсулотлар қаторига пишлоқ қўшишни ҳам унутманг. Пишлоқ бошқа сут маҳсулотлари каби юрак фаолиятини яхшилашда тенгсиз экан.

Мир24

 

УЙҚУНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ

 

Америка олимлари уйқу масаласида изланишлар олиб бориб, бир тўхтамга келишди. Уларнинг хулосасига кўра, одам ҳар куни бир вақтда ухлашга ётиб, яна бир вақтда уйғонишга одатланса, қандли диабетнинг 2- типи, семириш кабилар хавфи узоқлашаркан. Бундан ташқари, юрак уришини меъёрий ҳолатда сақланишига сабабчи бўларкан.

Тадқиқотларда ёши 50 дан ўтган икки мингга яқин кўнгилли иштирок этди. Улар узоқ вақт мутахассислар назоратида бўлишди. Шу орада доимий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб борилди. Натижа шундай бўлдики, иштирокчилар тадқиқотлар давомида бир хил вақтда уйқуга ётиб, яна бир хил вақтда уйғонишлари организмда қанд моддаси меъёрида сақланиб турди. Стресс хавфи сезиларли даражада ортга чекинди.

 

ҚЎЗИҚОРИННИНГ ОРГАНИЗМГА ФОЙДАСИ БОРМИ?..

 

Яқинда бир гуруҳ олимлар худди шу саволга жавоб беришди. Улар инсон организмини ёшартира боришда парҳез тутиш шарт эмаслигини таъкидлашди. Бу ишни оддий қўзиқорин бажара олади. Организм учун қўзиқорин таркибидаги глутатион, эрготионеин каби антиоксидантлар ижобий таъсир ўтказади. Улар тўқималарни зиёнланишдан асрайди, қариш жараёнини ортга сура боради, организмнинг ҳимоя функциясини яхшилайди, юрак, онкологик, Альцгеймер хасталиги ривожланиши ёки пайдо бўлишига йўл қўймайди. Айтишларича, айниқса, оқ қўзиқоринларда юқорида санаб ўтилган антиоксидантлар кўпчиликни ташкил этаркан.

Интерфакс

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc