Тошкентда Montessori боғчалари пайдо бўлиши мумкин

0

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сингапурлик тадбиркорлар билан халқаро “Montessori” боғчалари тармоғи қуриш ҳақида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Хусусан, Сингапурнинг «Modern Montessori International» компанияси раиси Т.Чандру ва «CISTECH International Pte Ltd» компанияси директори Б.Мекани билан Ўзбекистонда болалар боғчалари тармоғини яратиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сингапур ишбилармонларига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва томонлар Сингапурнинг кадрлар тайёрлаш бўйича марказ ҳамда марказ қошида — болалар таълим муассасаларини қуриши масаласи кўриб чиқилди.

“Монтессори” педагогика услубига – 20 аср бошларида Италияда яшаган шифокор Мария Монтессори асос солган. “Монтессори” услуби болаларга махсус тайёрланган ҳудуд чегарасида имкон қадар катта эркинлик бериш, болаларнинг барча ҳис қилиш органларини ривожлантиришга асосланган. Бугунги кунда “Монтессори” педагогика услуби асосида фаолият юритувчи боғчалар дунёнинг турли бурчакларида кенг тарқалган.