Ўринда юзтубан, яъни, қоринни пастга қилган ҳолда ухлаш саломатлик учун зарарли экан…

0

 

Шу масалада Американинг Майо клиникаси эксперт-сомнологлари изланишлар олиб боришди. Изланиш натижаларидан маълум бўлдики, одам қорин қисмини пастга қилиб ухласа, кейин бел оғриғи юзага келаркан, бўйин зўриқиб, оёқ ва қўл бармоқларида игна санчгандаги каби ёқимсиз оғриқлар пайдо бўларкан. Бундан ташқари, қоринни пастга бериб ётиш нафас йўллари фаолиятини ҳам издан чиқаради. Айниқса, ҳомиладор аёлларга бундай ҳолатда ухлаш қатъиян маън этилади.

Bustle