Ажримларнинг асосий сабаби: Йигитларимизнинг кўпчилиги оила қуришга тайёр эмас! (видео)

0

Минг афсус билан тан олишга мажбурмизки, мамлакатимизда йилдан-йилга ажримлар сони ортиб бормоқда. Давлат, сиёсат ва жамият ажримларни камайтиришга қанчалик ҳаракат қилмасин негадир унинг самараси кўринмаётгандек. Биз кўп ҳолларда ажримларга келинларинг эрта турмушга  узатилгани, рўзғор ишларига тайёр эмаслиги ва ёки қайноналар зулмини сабаб қилиб кўрсатамиз. Аслидачи, аслида ҳам шундайми? Оилани сақлаб қолишлик асосан эркак кишига боғлиқ эмасми? Оила бошлиғи эркак бўлган экан агар эр аёлини камчиликларини яхшилик билан тарбиялайман, онам билан аёлим ўртасида кўприк бўламан деган қатият билан турса ким бу оилани барбот қила олади. Демак, фақатгина қизларни эмас, балки йигитларни ҳам оилага таёрлаш, оила муқаддаслиги ва унда эркакнинг ҳукмрон бўлиши билан бир қаторда масъулиятини ҳам тушунтириб берувчи мактаб жорий этиш вақти келгандир…