Катталиги бўйича дунёда 2-ўринда турувчи балчиқли вулқон уйғонди!

0

Озарбайжонда катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи балчиқли вулқон — Отман-Боздаг отила бошлади.

У Апшерон ярим оролида, мамлакат пойтахти Бокудан 35 километр жануби-ғарбда жойлашган деб ёзади Daryo.uz нашри.

Озарбайжон экология ва табиий ресурслар вазири маълум қилишича, вулқон 23 сентябрь, якшанба куни «уйғонган» ва икки марта 200—300 метр баландликка балчиқ шиддат билан отилиб чиққан. Шундан кейин вулқонга ёндош ҳудудларда 40 метргача чуқурликда ёриқлар пайдо бўлган.

Бунгача Отман-Боздаг балчиқли вулқони 2017 йил 6 февралда отилган.