Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 25 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

25 сентябр куни эрталабдан ўзингизни қийнашдан, турли ваҳимали хаёллар миянгизга ўрлаб, ташвиш чекишдан бўшамай қоласиз. Хўш, айтинг, шундай аҳволда муваффақиятга эришиб бўладими? Йўқ, албатта. Агар ўзингиз бу муаммони ижобий ҳал эта олмасангиз, ўзингизга нисбатан тажрибали дўстлардан маслаҳат сўранг. Акс ҳолда жиддий кўнгилсизликларга дуч келишингиз, ҳатто, худо кўрсатмасин, депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун ким танқид қилишидан қатъи назар хотиржамликни қўлдан берманг. Ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, тўғри баҳолаш билан ҳеч ким камайиб қолмаган. «Бировнинг маслаҳатига қулоқ тут, аммо ўз билганингдан қолма» деб беҳуда айтишмаган-ку! Иш жойингизда барча ҳаракатларингиз ижобий натижа беради. Моддий жиҳатдан ҳам аҳволингиз ёмон эмас. Аммо уйдагиларингиз сиздан ранжиган. Улар сиздан етарлича эътибор кутишмоқда.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

25 сентябр куни нафақат муҳаббатда, балки ишда ҳам сизни жиддий синовлар кутиб қолади. Сиз иккисининг ўртасида худди таранглашган асаб толаси каби ожиз қолишингиз мумкин. Аммо бўшашиш ярамайди. Тафаккурни ишга солинг. Ҳаётга, атрофга реал кўз билан боқинг. Шунда жамиятдаги, ишхона ва оиладаги ҳурматингиз баравар ортади. Суйганингиз кечқурун сизга жуда қимматли бир совға ҳадя этиши кутилади.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Юлдузларнинг башорат қилишларича, кун давомида яқин ўтмишингиз билан боғлиқ бир инсонни учратасиз. Балки у ўтмишда сизнинг севикли инсонингиз саналгандир? Нима бўлганда ҳам бугун ҳаммаси жой-жойига тушади иншооллоҳ. Молиявий муаммоларингиз худди хамирдан қил суғургандек осон битиши кутилмоқда. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлашга алоқадор барча амалларни албатта адо этинг. Айниқса, овқатланиш масаласида жуда эътиборли бўлинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

25 сентябрда сизга кучли эмоция ҳар жабҳада халал бериши мумкин. Агар оила қурмаган бўлсангиз, кимнидир севиб қолсангиз, вазиятни реаллик асосида назорат қилинг. Ҳамкасблар билан ҳам муносабатлар айтарли силлиқ кечмаслиги мумкин. Аммо сиз чидашингиз лозим. Ҳаёт ҳамиша ўнқир-чўнқирлардан иборат бўлади. Кимдир жон жаҳди билан сизни жанжаллар сари гиж-гижлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Серқатнов йўлларда йўл қоидасига албатта амал қилинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ишда, муҳаббатда ва шкафингизда янги тартиблар ўйлаб топишингиз тавсия қилинади. Моддий аҳволингиз яхши. Ўзингизга ёққан кийимларни харид қилинг. Кераксиз буюмга кўзингиз тушса, дарҳол уни йўқ қилинг. Дўстлар орасида ҳам худди шундай кераксиз кимсалар бўлиши табиий ҳол. Улардан ҳам халос бўлишингиз шарт. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш муваффақиятли ва фойдали кечади. Овқатланиш режимига риоя қилинг. Тунлари хамирли таомлар ейишдан тийилинг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

25 сентябр куни муҳаббат билан шу қадар банд бўласизки, асосий ишлар ҳам ёдингиздан кўтарилиб кетиши мумкин. Эсда тутинг, молиявий муаммоларни муҳаббат ҳам, бошқаси ҳам ижобий ҳал эта олмайди. Кун давомида йўлингиздан чиққан ҳар бир имкониятни қўлдан бермасликка ҳаракат қилинг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишлари кутилади. Сафар сизга моддий манфаатдорлик олиб келади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Йўлингизда дуч келадиган ҳар бир одамни идеаллаштириш фикридан йироқ бўлинг. Ёруғ дунёда идеал одамнинг ўзи йўқ. Идеаллик фақат фаришталарга хос. Тушдан кейин ўтмишда йўл қўйган хатоликларни тузатиш имкони туғилади. Фойдаланиб қолинг. Тадбиркор бўлсангиз, кечки пайт катта бир лойиҳага пул тикишингиз керак бўлади. Бундай нозик лаҳзаларда қалбингизгина сизга тўғри йўл кўрсата олади. Ундан бошқасига ишониб қўйманг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

25 сентябр куни кунингиз рамзий маънода қуёшли кечади. Бу қуёшни ҳеч қандай булут тўсиб қола олмайди. Барча ишларингиз сиз истагандек ҳал бўлади. Вазият сизнинг хоҳишингизга қулоқ тутиш пайида бўлади. Қисқаси, атроф тўла омад, тутинг-у, ҳеч қачон қўйиб юборманг. Ҳатто, ишхонангизда мавқеингиз бирдан юқорилаб кетиши афсона эмас. Ҳамкасбларнинг барчаси ҳайратдан тош қотади. Ҳар кунингиз худди шундай хайрли кечаверсин.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугун юлдузлар тақдир инъом этганидан ортиғига қўл чўзмаслигингизни маслаҳат беришади. Эмоциянгизни маҳкам жиловда ушланг. Акс ҳолда у сизга панд бериши, кўнгилсизликлар юзага келишига сабабчи бўлиши мумкин. Ишхонадаги юмушларни адо этишда аниқлик талаб қилинади. Шу орада майда-чуйда ишларни ҳам йўл-йўлакай битириб боришингиз, ҳамкасбларга ҳам ёрдам қўлини чўзишингиз зарур бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

25 сентябрда қовға буржида таваллуд топганлар ўз орзуларини ўзига хос, ноанъанавий тарзда рўёбга чиқариш ҳаракатида бўлишади. Оила қурмаган бўлсангиз, кимдир сизга айнан бугун ёқиб тушса, вақтни чўзманг. Танишинг, гаплашинг, фикрлашинг. Уёғига худо пошшо. Саломатлигингиз ҳам яхши кечади. Лекин ортиқча вазнни барибир йўқ қилишингиз керак. Яхшиси, эрталаблари югуриб турсангиз, ёғли таомлардан узоқлаша борсангиз маъқул бўларди.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Асабларингиз бугун ўзида бўлмаслиги мумкин. Лекин бу қўрқинчли эмас. Кун мобайнида ҳаракатда бўлишингиз, сизни кўнгилсизликлардан асраб қолиши мумкин. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик келтиради. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашув кутади. Бугун спорт ва севимли хоббингиз билан банд бўлиш хайрли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc