Узоқ кутилган Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологиялари ривожининг муҳим ҳафталиги кунлари

0

Узоқ кутилган Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги — «ICTWEEK Uzbekistan — 2018» 24-29 сентябрь кунлари Тошкент ва Жиззахда ўтказилиши муносабати билан «Ўзэкспомарказ» МККнинг Анжуманлар залида журналистлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Форумга Қозоғистон, Россия, Грузия, Жанубий Корея, Озарбайжон, Швеция, Германия, Сингапур каби қатор давлатлардан экспертлар ташриф буюрди.

Форум ҳафталиги давомида ICTEXPO-2018 ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган замонавий технологиялар намойиш этилиб, ИТ соҳасидаги сўнгги тенденцияларга ихтисослашган маҳаллий ва хорижий уяли алоқа, вендорлар, дастурий таъминот, тизим интеграторларини ишлаб чиқарувчи ва бошқа компаниялар иштирок этиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги кўмагида ўтказилади. «ICTWEEK Uzbekistan — 2018» ташкилотчилари —  ICTNEWS Conferences (“CIBGROUP” МЧЖ) ва Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси (Жиззах ш.) ҳисобланади.