Абдулла Арипов собиқ порахўр ҳоким қарорини бекор қилди

0

Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мажлисда Юнусобод туманидаги “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Юнусобод тумани ҳокими томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинди. Қурилиш ишлари тўхтатилиб, қурилиш майдони ҳудуди ободонлаштирилмоқда, унинг ўрнида болалар майдончаси бунёд этиляпти. Ушбу ишларнинг ниҳоясига 5 кун муҳлат берилган.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган эди.