ҲАҚИҚИЙ ҲАНГОМАНИНГ БУНДАН БАТТАРИ БЎЛМАЙДИ…

0

 

* * *

 

Қиз дугонасига танбеҳ беряпти:

— Нега мени ҳамманинг олдида жинни дединг?

— Вой, кечир, дугонажон! Буни бошқалардан сир тутишингни билмабман!

 

* * *

 

Хотин кўзни қамаштирувчи ажойиб кийимда эрига яқинлашиб эркалана бошлади.

— Азизим, мен сизнинг ёнингизга эртаклар оламидан ташриф буюрдим!

— Қайси эртаклар оламидан?

— Энг яхши эртаклар оламидан.

— Нима, ҳайдаворишдими?

 

* * *

 

Йигит ва қиз учрашувга чиқишди. Йигит аста қизнинг билагидан тутганди, қиз бақириб берди:

— Қўлингизни тортинг!

— Тортмайман!

— Уч минггача санайман, агар қўлингизни тортмасангиз, мендан кўрадиганингизни кўрасиз!

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Агар ҳадеб мени хафа қилаверсангиз, «Жанжалкаш аёллар» деган мактаб бор экан, ўша мактабга қатнай бошлайман!

— Ўша мактабга муаллима бўлиб борасанми?

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Машина сотиб олайлик! Мен ҳайдашни ўрганиб олардим. Кейин иккаламиз саёҳатга отланардик. Дунёни кўрардик!

— Қайси дунёни? Наригисиними?

 

* * *

 

Дўкон сотувчиси харидорга деди:

— Узр, қайтим йўғиди бизга. Қайтим ўрнига ҳов анави Микки Маусли сақичдан бештасини ола қолинг!

— Нима, мен сизга ёш боламидим? Терминаторлисидан беринг!

 

* * *

 

Беш яшар қизалоқ дадасига деди:

— Дада, қаранг, сизнинг суратингизни чиздим!

— Ў, зўр чиқибди-ку! Менга қара, нега сочларимни пуштига бўядинг?

— Вой, менда кал бошни бўяйдиган рангли қалам йўқ-да!

 

* * *

 

Беш яшар болакай боғчада тарбиячисининг тирноқларига тикилиб туриб деди:

— Тирноқларингиз жуда узун экан!

— Сенга ёқдими?

— Ҳа.

— Нимаси ёқди?

— Бундай тирноқ билан дарахтга осилиб чиқиш осон-да!

 

* * *

 

— Хитойда Донжуанни нима деб чақиришади?

— Б* яо-дун

 

* * *

 

Эркак яқин дўстига деди:

— Кечирасан-у, ошна, аммо сенга бир гапни айтиб қўймасам бўлмайди. Хуллас, сен қачон қараса хизмат сафаридасан. Буёқда эса хотининг бегона эркаклар билан учрашиб юрибди. Сен остона ҳатлаб кўчага чиқдингми, тамом, шу заҳоти уйинг ёнида бегона эркаклар навбатда туришади.

— Биламан. Лекин нима қилай? Қандай маслаҳат берасан?

— Ажраш у билан! Бошингга урасанми ўша суюқоёқни?!.

— Хўп, ажрашдим ҳам дейлик. Кейин ўзим ҳам уйимнинг олдида навбатда тураманми?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc