Машҳур футбол клуби сотувга қўйилди

0

Қозоғистон Премьер-лигасининг беш карра чемпиони “Ақтўбе” футбол клуби сотувга қўйилди. Бу ҳақдаги маълумот мамлакат молия вазирлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш давлат қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган.

Жамоанинг бозордаги нархи 1000 тенге этиб белгиланган. Қўмита ишончли бошқарув бўйича тендер эълон қилган. Унга мувофиқ клубнинг бошланғич нархи 100 миллион тенгени ташкил этади. Маълумотларга кўра, ишончли бошқарувнинг муддати етти йил.

Танловда қўйилган шартлардан яна бири шуки, клуб эгаси Ақтўбе вилояти ва чекка ҳудудларда болалар футболини ривожлантириши шарт. Бундан ташқари, клубнинг янги эгаси жамоанинг барча қарзларини узиши керак бўлади.

tribuna.uz