Майк Тайсон ҳақидаги ғалати ҳақиқатлар: Чап билагига иккинчи хотинининг сурати туширилган

0

Одатда машҳурларнинг кўпчилиги болалигидан ўта тиришқоқ, абжир ва ақлли бўлишади. Аммо Майк Тайсон бошқалардан фарқли ўлароқ, болалигида чайнаб гапирадиган, кучсиз, ўзини ҳимоя қила олмайдиган бола бўлган. Унинг ўқишга деярли қобилияти бўлмаган. Ҳаттоки, ўқитувчилари Тайсонга нисбатан ақлан заиф деган хулосага келишган. Спортчи 13 ёшида аҳлоқ тузатиш калонниясига жўнатилади ва ўша ерда  ўзининг илк устози билан танишади. Майк кабутарларни жуда яхши кўрган ва ҳозирда унинг икки мингга яқин кабутарлари бор. Спортчининг 8 нафар фарзанди ва учта хотини бўлиб, болаларининг аксарияти «ташқаридаги» жазманларидандир. Тайсон татировкалар кўз тегишидан ҳимоя қилишига ишонади. Ҳатто унинг чап билагига иккинчи хотинининг сурати туширилган.