Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 26 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун қўй буржи вакилларига нафақат ёқимли, балки фойдали танишувларни ваъда беришади. Агар меъёрларни бузмасангиз, кўзланган барча эзгу мақсадларга албатта етасиз. Бунинг учун атрофдагилар билан мулоқот сари талпиниш ҳам шарт эмас. Иш қайнайди, ҳамкасблар ёрдамга шай. Арзимас майда-чуйдалардан ҳам ўзингиз учун қувончли лаҳзаларни излаб топа оласиз. Кечқурун зериксангиз, севимли хоббингизни ёдга олинг. У албатта сизга ҳамроҳ бўлади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 сентябр куни ҳар қандай вазиятдан манфаат топишга ҳаракат қилинг. Гарчи атрофдагилар сизга қарши бўлишса, борлиғингиз зулмат исканжасида қолса ҳам, шу зулматдан-да манфаат қидиринг. Албатта топасиз. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизга ҳар жиҳатдан маъқул одам билан бўлиб ўтадиган қисқа муддатли мулоқот кўнглингизни равшан торттиради. Кечқурун яқин манзилларга сафар қилишингиз мумкин. Бу ҳам руҳиятингизни осмон этиб, сизга илиқ таассуротларни ҳадя этади.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Табиатингизга мос ёқимтойликдан бугун шахсий ҳаётда унумли фойдаланишингиз мумкин. Шунинг баҳонасида кайфиятингиз кўтарилиб, ишларингиз олдинга силжийди. Сиз меҳнаткашсиз. Куйиб-ёниб ишлайсиз ва кечқурун натижасини кўрасиз. Шунинг учун ҳам раҳбарлар бугун сизга янги лойиҳани ишониб топширмоқчи. Бардам бўлинг. Фақат олдинга интилинг. Лекин саломатлик ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода пиёда сайр қилинг. Енгил тортасиз.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 сентябрда бахтингиз, келажак орзуларингиз учун шафқатсиз кураш бошлашингиз кутилади. Чунки курашларсиз бахтга эришиб бўлмаслигини биласиз. Ишхонангизда жамоавий ишларни амалга ошириш кўпроқ фойда беради. Кун сўнгида молиявий муаммоларингиз қисман ижобий ҳал бўлади. Бугун учун шунинг ўзи ҳам етади. Аммо йирик харидларга зинҳор йўл бера кўрманг. Инқирозга юз тутасиз.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Юлдузлар арслон буржи остида таваллуд топганларга кун оғир ўтиши, бироқ жуда қизиқарли кечишини башорат қилган. Сизни кимлардир ҳамкорликка таклиф этади, яна кимлардир фойда келтирадиган сафарларга жўнатиш пайида бўлади. Ташвиш тортманг, сиздаги куч ва имкониятлар етиб ортарли. Бугун янги уй сотиб олиш, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш ва майда таъмир ишлари муваффақиятли кечади. Жисмоний меҳнат ҳам сиз учун фойдали, фақат меъёрида бўлса.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 сентябрда нафақат яқин инсонлар ёрдамидан баҳраманд бўлинг, иш давомида тақдирнинг ўзи сиз томонга ирғитадиган омад калитини ҳам илиб олишга ҳаракат қилинг. Айримлар ишхонасида ёш авлод вакилларидан бирини шогирдликка олиши мумкин. Раҳбарлар сиз томонда бўлишади. Чунки улар сизнинг ҳақиқий профессионал эканингизни билишади ва қадрлашади. Кечқурун сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажа ҳақида ҳам ўйлаб кўрсалар ёмон бўлмайди.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Юлдузлар бугунги кунингиз осуда ўтишига ваъда беришмайди. Лекин баъзи жабҳаларда ёқимли лаҳзаларни пайдо қилиш кўпроқ ўзингизга боғлиқ. Ёши улуғ қариндошлар ҳолидан хабар олинг, фарзандлар тарбияси билан шуғулланинг. Буларнинг барчаси сизга руҳий озуқа берса ажаб эмас. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, қисқа масофага югуриш саломатлик учун кони фойда эканини унутманг. Дарвоқе, кашанда бўлсангиз, бугун чекишдан буткул воз кечинг. Афсусланмайсиз.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 сентябр куни кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилади. Иш жойингиздагилар ҳам ҳайратдан ёқа ушлашлари табиий. Шахсий ҳаётда жуфтингизга нисбатан мулойим муносабатда бўлинг. Акс ҳолда у ҳам сизга арзирли жавоб қайтариш пайига тушиши мумкин. Қиз-жувонлар учун бугун ташқи кўриниши ва саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш хайрли кечади. Овқатланишда режимга ва меъёрга амал қилинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Юлдузлар молиявий муаммоларни тезроқ, кўнгилдагидек бартараф этишингиз учун имкониятлар эшигини ланг очиб қўймоқчи. Бундай имкониятдан қандай фойдаланиш ўзингизга боғлиқ. Асосийси, ҳар бир вазиятдан унумли фойдалансангиз бас. Пул дегани фақат сизнинг кафтингизда бўлади. Муҳаббатда оиласизларни бугунча омад айланиб ўтади. Оилалилар эса шахсий ҳаётда жуфти билан аразлашган бўлса, бугун ярашадиган кун. Бардам бўлинг. Қўша қарийсиз.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

26 сентябр куни майли, жажжигина бўлсин, лекин сокин, ёқимли севги оролингизга ўзингиз ҳукмрон бўласиз. Сизга ва суюкли инсонингизга ҳеч ким халал бера олмайди. Аммо иш масаласини ҳам унутиб қўйманг. Мавқеингизни ошириш илинжида юргандингиз. Муҳаббат бу имкониятдан маҳрум этиб қўйиши ҳеч гап эмас. Бугун саломатликни мустаҳкамлаш, иммунитетни кўтариш амаллари муваффақиятли кечади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида оила қуришга улгурмаганлар бўлғуси тақдирдошини учратишлари кутилади. Шошилманг, аввал у инсоннинг қалбини ўрганинг, кузатувдан ўтказинг. Пул масаласида қийинчиликларга дуч келмайсиз. Кимлардандир қарзингиз бўлса, қарзлардан қутуласиз. Қолган пуллар рўзғор эҳтиёжлари учун сарфланади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 сентябрда бир сўз билан айтганда, пул денгизида чўмилишингиз мумкин. Анчадан бери бундай ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирмагандингиз. Орзуларингиз осмонларга етар даражада қувонасиз. Муҳаббатда бир хиллик сари интилинг. Қарама-қарши жинс вакиллари, вакилаларига талпинишдан тийилинг. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизгина сизга ўзингиз истаган бахтни, хотиржамликни бера олади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc