БИР ТУТАМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Касалхона жонлантириш бўлимига икки қовурғаси орасига пичоқ санчилиб қолган беморни олиб келишди. Врач ундан сўради:

— Пичоқ санчилган ерингиз ёмон оғрияптими?

— Ҳа… Айниқса, кулганимда…

 

* * *

 

Эркак дарёдан олтин балиқ тутиб олди ва тилагини айтди:

— Хуллас, мен каттакон заводим, ҳашаматли уйим ва кетворган машинам бўлишини хоҳлайман.

Олтин балиқ:

— Хўп, уларни кредитга оласанми ё лизинггами?

Эркак:

— Ҳали шунақами? Хўп, айт, сени мен ҳам ўсимлик ёғида қовурайми ё пахта ёғидами?

 

* * *

 

— Ойи, ойи!..

— Бас қил!

— Ойижон!

— Нима дейсан?

— Ҳожатхонага чиқиб келсам майлими?

— Дарсингни тайёрлаб бўлдингми?

 

* * *

 

Йигит қиздан сўради:

— Яхши қиз, сизни илгари Мерилин Монрога ўхшатишганми?

— Йўқ.

— Тўғри қилишибди.

— Нега?

— Чунки, сиз Армен Жигарханянга ўхшайсиз.

 

* * *

 

Қирқ ёшга қадам қўйган хотин эрига деди:

— Эшитишимча, ҳозир жарроҳлар операция ёрдамида одамларни ёшартиришаётганмиш. Масалан, икки минг доллар берсангиз, йигирма ёшга ёшариб қолармишсиз.

Эр хотинининг қўлига тўрт минг доллар тутқазди-да, деди:

— Мана сенга тўрт минг доллар! Қайтиб қорангни кўрмай!..

 

* * *

 

Болалар боғчасида беш яшар қизча гуруҳдошларига мақтаняпти:

— Менинг янги дадам бор.

— Вой, исми нима?

— Болтавой ака.

— Фамилияси Тешабоевми?

— Ҳа.

— Ў, у жуда зўр дада! Ўтган йили менга дада бўлганди.

 

* * *

 

Аёл милицияга бориб эри ҳар куни сабабсиз калтаклайверишидан шикоят қилди. Милиция бўлимидагилар эрини бўлимга чақириб гаплашиб қўйгач, аёлдан сўрашди:

— Хўш, қалай? Энди калтакламаяптими эрингиз?

— Қаёқда? Энди сабаб топиб калтаклаяпти.

 

* * *

 

— Қорбобожон! Менга машина совға қил!

Шунда она ўғлига танбеҳ берди:

— Нега бақирасан? Қорбобо пичирлаб гапирсанг ҳам эшитаверади.

— Эшитмайди.

— Нега эшитмас экан?

— Чунки дадам нариги хонага кириб эшикни ичкаридан тамбалаб олган.

 

* * *

 

Болалар боғчасидаги янги йил байрамидан сўнг ота ўғлига деди:

— Ўғлим, катта бўлиб қолдинг. Энди байрамга ҳеч қандай Қорбобо ташриф буюрмаганини билишинг керак. Қорбобо мен эдим.

— Биламан… Лайлак ҳам сиз эдингиз-ку, тўғрими?

 

* * *

 

Қалин ўрмонда бир эркак уёқдан-буёққа югурганча қичқирарди:

— Ау-у-у!.. Ау-у-у-у!

Шу атрофда қўзиқорин териб юрган эркак унга яқин келиб сўради:

— Нега бақиряпсан? Адашиб қолдингми?

— Ау-у!.. «Ауди»мни ўғирлаб кетишди!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc