Фарғонанинг Бувайда туманида 123 ёшли онахон яшайди. Японлардан қаеримиз кам-а?..

0

 

Фарғона вилоятининг баҳаво ва сермева, ажойиб анжирзорлари, бир-биридан мўмин-қобил одамлари билан дунёга машҳур Бувайда туманида 123 ёшли Ҳувайдо она Умарова умргузаронлик қилади. Онахон номи Гиннес рекордлар китоби саҳифасидан жой олишини хоҳлайди. Бу ҳақли хоҳиш. Чунки бугунга қадар дунёнинг энг кекса аёли сифатида япониялик 117 ёшли Тие Мияко ҳисобланарди. У киши 2018 йил июл ойида рихлат қилди. Демак, Гиннес рекордлар китоби саҳифасига Ҳувайдо она даъво қилишга ҳақли. Умуман, японлардан қаеримиз кам?

Онахоннинг ўғли Тўрақул Умаровнинг айтишича, айни кунларда улар Гиннес рекордлар китобига кириш учун зарур ҳужжатларни ҳозирлашмоқда. Ҳувайдо онанинг саломатлиги эса унча-мунча қирқ ёшлиларни ортда қолдиргулик даражада аъло. Илойим кўз тегмасин!

— Узоқ яшаш бизнинг қонимизда бор, — дейди онахоннинг ўзи. — Аждодларим ҳам узоқ йиллар умр кўришган. Мен бошқаларга ҳам худойим узоқ умр беришини хоҳлайман!

upl. uz

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc