“ИШИД” Марказий Осиёда яширин гуруҳларини фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда

0

МДҲ акситеррорчилик маркази раҳбари Андрей Новиков  ИШИД “хуфиёна гуруҳлар” фаолиятини фаоллаштириши таҳдиди борлигини таъкидлаб ўтди.
“Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмаси Марказий Осиёда ўзининг таянч нуқтасини ташкил этиш ва “ухлаётган ячейкаларни” жонлантиришга ҳаракат қилмоқда деб хабар бермоқда Sputnik.uz нашри.

Туркияда эронлик “ИШИД амири” ушланди
Бу ҳақда МДҲ акситеррорчилик маркази раҳбари полиция генерал-полковниги Андрей Новиков “Иссиқ-Кўл – Антитеррор – 2018” иккинчи босқич ўқув машғулотида маълум қилди.

“Юзага келган тезкор вазият таҳлил натижаларига кўра, қўшма аксил террорчилик ўқув машғулотларни йўналишларини ишлаб чиқишда нафақат Қирғизистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига бевосита таҳдид соладиган асосий муаммоларга эътибор қаратишга қарор қилинди”, – деди Новиков ўқув машғулот очилиш маросимида.

Унинг сўзларига кўра, асосий муаммоларга “ИШИД минтақада янги таянч нуқтасини, яъни ўзига хос “ҳалифатлик” ни ташкил қилиш, “ухлаётган жамоат”ларни йиғиш ва уларни фаоллаштиришга қаратилган ҳаракатларни киритиш мумкин.