ЛАЙЛАКНИНГ МУҲАББАТИ… (ёхуд тилсиз жонивор ҳам ишқ-муҳаббатни қадрларкан)

0

 

Бу росмана муҳаббат тарихи. Жиддий жароҳат олган урғочи лайлакни Хорватиядаги Бродски-Варош қишлоғида яшовчи эркак асраб олганди. Ўша пайтда икки лайлак учун никоҳ мавсуми бошланганди. Клептан лақабли эркак лайлак ярадор севгилисини ташлаб қўймади. У ҳар куни муҳаббати асраб олинган уй тепасида парвоз қилди. Малена дея ном берилган урғочи ва Клептан учун уй томидан ин қуриб беришди. То кеч кузга қадар эркак лайлак жуфтини боқди, уни айланиб учиб овутди. Малена эса жароҳат жиддийлиги туфайли уча олмасди. Шунинг учун ўтирган ерида муҳаббатининг ҳаракатлари, муқомларидан ҳузур қиларди. Куз охирида Клептон иссиқ ўлкаларга учиб кетди. Биласиз, лайлаклар ҳам ўзга юртга учиб кетгач, жуфти ўзгаради. Келаси йили ўша жуфти билан ортга қайтади. Эркак ҳайратдан тош қотиб қолди. Клептон ёлғиз қайтди ва яна Маленаси билан топишиб, ҳҳаётни давом эттирди. Шундан бери мана 15 йил ўтди. Клептан ҳар йили 13 минг километр йўл босиб Маленанинг ёнига қайтишни канда қилмайди. Шу давр ичида Малена олтмишта жажжи лайлакчаларни дунёга келтирди. Улар ҳам ота-онасини еру-кўкка ишонмаслигини ҳаракатларидан билиб олиш қийин эмас.

Қанийди баъзи ишқи йўқ бандалар севишни, меҳр-оқибатни шу лайлаклардан ўрганишса.

province. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc