Машҳур қўшиқчи Тошкентга келади. Унинг исми.. (+Фото)

0

Чипталар нархи 150 000 сўмдан бошланади. 

Машҳур турк хонандаси Рафет Эл Роман 19 октябрь куни соат 19:00да «Халқлар дўстлиги» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Рафет Эл-Роман – туркиялик хонанда, актёр, Германиядаги «Йил исътедоди» номинацияси ғолиби ҳамда Media Artist Awards соҳиби. Одатда унинг кўп қўшиқларига гитара, саксафон ва фортепиано оҳанглари жўр бўлади. Репертуари асосан романтик тароналарга бой.
Хонанда ўтган йили август ойида пойтахтимизда меҳмон бўлган ва ўзбек мухлисларини унутилмас концерт дастури билан хушнуд этган эди.