МДҲнинг қарийб 10 минг фуқароси экстремистик ва террористик жиноятлар учун қидирилмоқда

0

МДҲ Террорчиликка қарши кураш маркази (ТҚМ) раҳбари, полиция генерал-полковниги Андрей Новиковнинг маълум қилишича, МДҲнинг қарийб 10 минг фуқароси экстремистик ва террористик характердаги жиноятлар учун халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«МДҲ мамлакатларининг 9 мингдан ортиқ фуқароси қидирувда, — дейди у. — Тахминан 5 минг нафари – бу ёлланма шахслар, яъни учинчи мамлакатлар ҳудудида ноқонуний қуролли тузилмалар ҳамда халқаро террорчилик ташкилотлари таркибида жанговар ҳаракатларда иштирок этганлар».

Унинг қайд этишича, ТҚМ террористик ва экстремистик жиноятларда гумон қилинган шахсларни давлатлараро қидирув ишларида МДҲга аъзо, манфаатдор мамлакатларга доимо ёрдам бериб келади.