Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 27 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги билим ва тажрибага эга бўлишингиз учун жуда қулай имкониятлар туғилишини башорат қилган. Ҳар бир катта-кичик ахборотни ўзингизда олиб қолишга ва ундан ишда унумли фойдалалнишга ҳаракат қилинг. Ўзингиз яхши танимайдиган одамларга ишониб қўйманг. Сизни шу қадар боплаб чув туширишадики, бир тийинсиз қолиб кетишингиз тайин. Саломатлик билан ҳазиллашманг, ўз вақтида муолажа олинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

27 сентябрда қўлингиздаги пулларни қандай ва нимага сарфлаш ёки тикиш ҳақида бош қотиришингизга тўғри келади. Тўғри қиласиз. Пулларни бефойда сарфламаслик керак. Шубҳали туюлган танишувлар, ишлардан юз ўгиринг. Шахсий ҳаётингизда яқинларингиз билан ўзаро муносабатлар сустлашиш эҳтимоли бор. Аммо ўзингизни эркин ҳис этиш, чин кўнгилдан дам олиш, ҳаётдан завқ олиш учун бу нарса халал бера олмайди.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар бугун ишда ҳам, атрофдагилар, оилангиздагилар билан муносабатларда фаолликни секинлиштиришингизни маслаҳат беради. Бу сизга бошқа эзгу ниятларингизни амалга оширишда катта ёрдам беради. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия қилинади. Ҳамкасбларингизнинг сизга нисбатан совуққон муносабати кайфиятингизни бузиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Иммунитет ва гемоглабинни кўтарувчи маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

27 сентябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларда муваффақиятлар қозонасиз. Агар бу ишга яқинда жойлашган бўлсангиз, раҳбарларнинг алоҳида эътиборига тушдим деяверинг. Шахсий ҳаётингизни яхшилаб йўлга қўйинг. Тез-тез йўлингизга ғов бўлаётган тўсиқлар, кескин вазиятларни йўқ қилиш пайти етди. Бусиз ҳаётингизни ҳашаматга айлантира олмайсиз.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Сиз таваллуд топган бурж арслон деб номланишини унутиб қўйманг. Олдинда жуда кескин, оғир вазиятлар кутиб туради. Уларни енгиб ўтиш осон кечмайди. Режани пухталаш керак. Айниқса, моддий манфаатдорлик масаласида қаттиқ туришингизга тўғри келади. Шахсий бизнесингиз бўлса, ҳамкорлардан ҳам эҳтиёт бўлишингиз керак. Кечқурун кўпчилик оила даврасида вақт ўтказади. Айримлар яқин инсони билан кино ёки театрга тушиши мумкин.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

27 сентябр куни бир дақиқа ҳам ишсиз қолмайсиз. Ишдан ташқари кимлар биландир мулоқот, хизмат сафарлари, муҳим ҳужжатларни имзолаш каби амаллар сизни кутиб қолади. Оилада кузатувчи ролини ижро этинг, кам бўлмайсиз. Агар бировлар учун ҳам ишлаш мажбуриятини зиммангизга юклаган бўлсангиз, бардам бўлинг. Бу вазифани бажариш осон кечмаслиги мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактика масаласида ҳаракатлар содир этсинлар. Моддий аҳволингиз юқори чўққида бўлмаса-да, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Юлдузлар оқимга қарши сузишни асло маслаҳат беришмайди. Акс ҳолда шундай кучли ва хавфли тўлқинларга бориб уриласизки, эзгуликдан асар ҳам қолмайди. Шахсий ҳаётда жуфтингизни, қон-қардошларни танқид қилишдан тийилинг. Ишда фаолликни кескин оширишингиз керак. Ташаббускор бўлишингиз лозим. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, жуда сергак туринг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

27 сентябрда ишхонангизда зерикмаслигингиз, муваффақиятсизликларга дуч келмаслигингиз учун барча имкониятлар мавжуд. Агар улардан унумли фойдалана олсангиз, ошиғим олчи деяверинг. Раҳбарлар янги вазифаларни зиммангизга юклашса, хурсандчилик билан қабул қилинг. Шу вазифалар баҳонасида мавқеингиз ҳам, маошингиз ҳам ошиши аниқ. Қиз-жувонлар кун давомида ташқи кўринишларига эътибор берсалар, гўзаллик салонига мўралаб қўйсалар ёмон бўлмасди.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Баъзи дўстларимиз анчадан бери меҳнат таътилига чиқишни мўллжаллаб юрган бўлсалар, бугун дўппини осмонга отаверсинлар. Бугун раҳбарият аризангизни имзолайди. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтиш омадли кечади. Кечки пайт олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмонга келишлари мумкин. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун кичик бўлса-да, оилавий байрам уюштиринг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

27 сентябр куни эрталабдан вужудингизни иккиланишлар чирмаб олиши мумкин. Умуман, кун сиз учун анча оғир кечади. Кимларгадир кун бўйи ҳақлигингизни исботлаш ҳаракатида бўласиз. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун куннинг иккинчи ярмида муҳаббат қалбингизга меҳмон бўлиши мумкин. Ҳайдаб солманг. Сабр қилинг. Муҳаббатнинг аччиқ лаҳзаларини борича қабул қилинг. Уйқуга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг. Тушингиз тотли кечади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Юлдузлар қуёшли, хурсандчиликларга тўла кунни ваъда қилмайди. Бундай кунни ўзингиз яратишингиз лозим. Атрофдагилар билан ширин суҳбатлар қуринг, оилада бир-бирингизга меҳрибон бўлинг. Шунда қуёшли куннинг ўзи сизни қидириб келади. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлар, парвозлар ва жисмоний меҳнат сизга фақат яхшилик келтиради. Оила қуришга улгурмаганларни кечқурун романтик учрашув кутиб қолади. Бардам бўлинг. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

27 сентябрда кунингиз худди эртак ва афсоналардагидек сеҳрли кечиши кутилади. Аммо бу тақдирнинг шунчаки алдови бўлиши ҳам мумкин. Айниқса, ишхонада эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кечқурунга бориб моддий аҳволингиз яхши томонга ўзгаради. Шунда сиз ўзингиз хоҳлаган, орзулаган буюмларни бемалол харид қилаверсангиз бўлади. Фақат кун давомида оқимга қарши сузмаслигингиз тавсия этилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc